"Зенит" ярим ҳимоячиси Клаудиньо фаолиятини бошқа клубда давом эттириши мумкин, дея хабар беради UOL журналисти Мауро Сезар.
Манбага кўра, "Рома" ва "Марсель" 25 ёшли бразилиялик футболчига даъвогарлик қилмоқда. “Сан-Паулу” ҳам футболчига қизиққан, бироқ Бразилия клуби бу трансфердан бош тортган.
Олдинроқ Клаудиньога "Бенфика" даъвогарлик қилаётгани хабар қилинганди.
Ўтган мавсумда у "Зенит" сафида барча мусобақаларда 31 ўйинда 10 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди. Ярим ҳимоячининг Петербург клуби билан шартномаси 2026 йилнинг 30 июнига қадар амал қилади.