"Наполи" дарвозабони Давид Оспина клубни текинга тарк этади. Неаполликлар у билан ёзда тугайдиган шартномани янгиламайди, дейди журналист Николо Скира.
33 ёшли футболчи 2019 йилнинг июль ойида "Арсенал"дан неаполликлар клубига ўтган эди.
“Наполи” янги мавсумда Алекс Меретга ишонишга қарор қилди.
Ўтган мавсумда Оспина барча мусобақаларда 33та ўйинда майдонга тушиб, 28та гол ўтказиб юборди ва 13та гол ўтказиб юборди.