"Вест Хэм" ва "Ньюкасл" "Хоффенхайм" ҳимоячиси Давид Раум учун курашга қўшилди, деб хабар беради Sky Sports Deutschland нашри.
24 ёшли футболчига "Манчестер Юнайтед" ва "Боруссия Дортмунд" ҳам даъвогарлик қилмоқда.
"Хоффенхайм" Раум билан 30-35 миллион евро эвазига хайрлашишга тайёр.
2021/22 йилги мавсумда Раум 35 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол ва 13 та голли узатмага муаллифлик қилган.