Ўзбекистон билан бир гуруҳда кураш олиб борадиган Ливан терма жамоаси дастлабки 2та баҳси ўз уйида ўтказади. Дастлабки турларда Қатар ва Ўзбекистон Ливанда меҳмон бўлишади. Ливанликлар мана шу 2та ўйинда 4 очко олишни режалаштиришмоқда.
"Агар Ливан дастлабки 2та турда 6та имкониятдан 4 очко тўпласа, Жанубий Кореяга қарши сафарда бўладиган (12 июнь куни) баҳсда футболчиларда босим камаярди", деб ёзади The Daily Star интернет сайти. "Бу ўйинда ливанликлардан ҳеч ким очко кутмаяпти. Аммо дастлабки 3та турда 4 очко қўлга киритилса, ажойиб иш бўларди".
Ливан кейинги баҳсни сентябрь ойида Эрон билан ўз майдонида ўтказади. "Ушбу ўйинда ғалаба қозонсак, очколаримиз сони 7тага етади", дея ёзади юқори номи келтирилган сайт. "Кейин эса Қатар ва Ўзбекистон меҳмони бўламиз. Ушбу иккита ўйинда 1 очколик бўлсак, 6-турдан кейин 8 очкога эга бўламиз. Шундан кейин 2013 йилнинг 4 июнь куни Кореяни ўз майдонимизда қабул қиламиз. Ливан ўз майдонида бу терма жамоаси аввалги босқичда 2:1 ҳисобида ютганди. Бу сафар кореяликлар ўша мағлубият учун қасос олишга ҳаракат қилишади ва ғалабадан бошқаси ҳақида ўйлашмайди. Агар Ливан ўша натижани такрорлай олса, у ҳолда ЖЧ саралаш босқичининг безагига айланган бўларди. Хуллас, Ливан 4-босқичда асосий эътиборни уй учрашувларига қаратиши лозим".