Кириш Регистрация
16/12 00:45 Рома 1-0 Комо
16/12 01:00 Райо Вальекано 0-0 Бетис
16/12 01:00 Ман. Юнайтед 4-4 Борнмут

Суарес Европани тарк этди ва ўзига янги жамоа топди

Баҳо:
+ | -

“Барселона” ва “Атлетико” клубларининг собиқ ҳужумчиси Луис Суарес Европани тарк этиб, Жанубий Америкада ўйнашга қарор қилди.

Кристиан Мартиннинг ижтимоий тармоқлардаги хабарига кўра, 35 ёшли тўпурар ўз фаолиятини Аргентина чемпионатида давом эттиради.

Суарес "Ривер Плейт" сафига эркин агент сифатида қўшилди. Томонлар ўртасидаги келишув тафсилотлари ҳозирча ошкор этилмаган.

Аввалроқ ОАВда Луис МЛСга ўтишга яқин экани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Ўтган мавсумда уругвайлик тўпурар “матрасчилар” сафида 45 та учрашув ўтказиб, 13 та гол киритган ва иккита голли узатмага муаллифлик қилган.

Киритилди: 12:17, 27.06.2022.
Ўқилди: 3445 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.