Кириш Регистрация

Уйқусиз болалик. Мағлубиятлар билан чиниққан Клоппнинг машаққатли ҳаёти

Баҳо:
+ | -

 “Отам менга нисбатан шафқатсиз эди. У профессионал спортчи бўлишимни хоҳларди – футболдан ташқари бошқа спорт турлари билан ҳам шуғулланардик. Биз чанғи учаётганимизда мен олдинда фақат қизил нуқта кўрардим. Отам мени ҳеч қачон кутмаган, ёшимга, бу ишга янги келганимга эътибор бермаган. У менинг мукаммал чанғичи бўлишимни хоҳларди”.

Норберт Клопп ҳақиқатан ҳам ўғлидан ажойиб спортчи қилишни орзу қилган. Юрген туғилганда, оилада аллақачон иккита қиз бор эди ва Норберт спортчи ўғил ҳақидаги орзусини амалга ошириши мумкинлигидан чексиз хурсанд эди. Унинг ўзи истиқболли дарвозабон эди, у "Кайзерслаутерн"да машғулот ўтказган, аммо у ҳеч қачон профессионал даражага эриша олмади.

Клопплар оиласи бутун болалик ва ёшликларини Штутгарт яқинидаги Қора ўрмон қишлоғида ўтказган. Далалар ва ўрмонлар атрофга чўзилган, транспорт билан бир соатдан кўпроқ вақт ичида Норберт ўғли билан чанғи пойгаларини уюштирган Альп тоғларига етиб бориш мумкин эди.

“Мен Қора ўрмонда, 1500 киши яшайдиган қишлоқда ўсганман. Мен кетганимда 1499 киши қолганди”, - дея ҳазил қилди Клопп.

Юрген болалигиданоқ спортчи бўлиш учун максимал даражада ишлаш кераклигига ўрганиб қолган. Баъзан у отасидан шунчалик орқада қолардики, ҳатто у адашиб қолган пайтлари бўлган. Теннис ўйинлари мунтазам равишда ҳар бир сетда 6:0 ҳисобидаги мағлубият билан якунланади, футболда ҳам Юрген отасидан ортда бўлган - у тезроқ, кучлироқ ва техникалироқ эди. Аммо бу унинг характерини кучайтирди.

“Норберт спортни яхши кўрган. Аввал футбол, кейин теннис ўйнаган. Юрген эса отасининг нотиқлиги ва ғайратига эга бўлди”, - дейди кейинроқ Клоппнинг биринчи мураббийи Ульрих Рат.

Юрген ҳар доим ўзига ва унчалик катта бўлмаган истеъдодига адекват муносабатда бўлган. Отаси билан бирга у футболни танлади.

16 ёшида у маҳаллий жамоадаги кичик таркибга қўшилди. Узоқ вақт давомида Клопп қуйи дивизионларда ўйнади ва ўзининг илк профессионал шартномасини фақат 23 ёшида имзолади. Бунгача ўзи учун футбол ўйнаган, рўзғор тебратиш учун дўконда юк машиналарини бўшатиш билан шуғилланган эди. 20 ёшида у маҳаллий Гёте университетига кириш учун Франкфуртга жўнаб кетди. Бу ерда у бир вақтнинг ўзида ҳаваскор клубларда ўйнади, шунингдек, "Айнтрахт" болалар жамоасида биринчи мураббийлик тажрибасини олди. Ва, эҳтимол, бу Юрген фаолиятидаги энг қийин давр эди.

"Мен узоқ вақт давомида футбол билан шуғулланишим керак эди, - кулади Клопп. У ҳеч қачон ажойиб футболчи бўлмаган. Шунинг учун, узоқ вақт давомида у том маънода тўкилиб қолиши керак эди: эрталаб у омборда ишлади, кейин мактабга борди, шундан кейин у футбол ўйнарди ва машқ қиларди.

“Мен 20 ёшда эдим, ҳали бола эдим, лекин ўзим эндигина катта бўлдим. Бу оғир даврлар эди - мен ҳаваскорлар футболчи эдим ва университетда ўқирдим. Пул топиш учун у кинотеатрлар учун плёнкалар сақланадиган омборда тунда ишларди. Биласизми, булар ДВД диск эмас эди. Бу 80-йилларнинг охири эди ва фильмлар биз олдинга ва орқага судраб юрган улкан макараларда сақланган. Худо кўрсатмасин, “Бен-Ҳур”дек тўрт соатлик фильми бор улкан кинопльёнка келмасин, деб дуо қилдик.

Мен кунига тўрт соат ухлардим ва ўғлим билан камида бир оз вақт ўтказишга ҳаракат қилардим. Бу қийин эди, лекин ўшанда мен ҳақиқий ҳаётни ўргандим, жиддийлашдим. Дўстларим мени кечқурун пабларга таклиф қилишди. Менинг ҳар бир қисмим: "Ҳа, ҳа, мен хоҳлайман!" дерди. Лекин мен қила олмадим, чунки мен нафақат ўзим учун яшадим. Балки яхши хаёт учун кўп нарсадан воз кечдим.

Баъзида одамлар мендан нега доим табассум қиласан деб сўрашади - мағлубиятдан кейин ҳам табассум билан интервью бераман. Ҳамма гап ўғилим ҳақида - у туғилганда мен футбол ҳаёт-мамот масаласи эмаслигини англадим. Биз одамларни қутқармаймиз, лекин футбол, айниқса, болалар учун илҳом ва қувонч бўлиши мумкин. Мен думалоқ тўпнинг одамлар ҳаётига қандай таъсир қилишини кўрдим. Салоҳ, Мане, Фирминоларнинг ҳикояларига қаранг - улар ақл бовар қилмайдиган. Мен дуч келган қийинчиликлар, улар енгиб ўтган нарсалар билан солиштирганда ҳеч нарса эмас. Улар худолар эмас, улар ҳеч қачон орзуларига хиёнат қилмаганлар."

Бу бир неча йил давом этди - Клопп бир неча жабҳада тўкилиб қолди ва ўзини қўлга олди, бутун кучини ҳаётга берди. Бу 1990 йилгача давом этди, у ўзининг биринчи профессионал шартномасини "Майнц" клуби билан имзолаган, кейин ҳам қуйи дивизионда ўйнаган. Бу ерда у 11 йил давомида, яъни фаолиятининг охиригача тўп тепган ва 34 ёшида у жамоага бош мураббий бўлиш таклифини олади ва бу унинг касбдаги узоқ саёҳатига старт берган.

2001 йилда Клопп футболчилик фаолиятини якунлашга тайёргарлик кўраётганда отаси оламдан ўтди. Норберт бир неча йил давомида жигар саратонига қарши курашди. Ўлимидан сал олдин Юрген ўйиндан сўнг дарҳол Майнцдан ўзи туғилиб ўсган Глаттенга келди ва отаси билан эрталабгача суҳбатлашди. Барча эрта гестальт тушунмовчиликлари ёпилди.

"Мен отам хоҳлаган нарсани қилдим", деб эслайди Юрген. “Бу менинг ҳаётимдаги биринчи катта муваффақиятим эди. Ўйлайманки, ҳар қандай бошқа иш жанжалимизга сабаб бўларди. Агар гулчи бўлиб қолсам, отам мени ақлдан озганимни тушунмас, ҳатто ўйламасди. Ишончим комил, тўғрироғи, йўқ, у мендан мамнун эканига, юқоридан қараб турганига қаттиқ ишонаман.”

Миржалол Пардабоев мақоласи.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 13:50, 27.06.2022.
Ўқилди: 3685 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.