Кириш Регистрация
26/04 00:00 Брайтон 0-4 Манчестер Сити
26/04 16:00 Таиланд 3-3 Тожикистон
26/04 19:00 Ўзбекистон 2-0 Саудия Арабистони
26/04 19:00 Ўзбекистон 3-3 Эрон
26/04 22:30 Ироқ - Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне 3-0 Салернитана
27/04 00:00 Монпелье 1-1 Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад 0-1 Реал Мадрид
27/04 16:30 Вест Хэм - Ливерпуль
27/04 17:00 Лас-Пальмас - Жирона
27/04 18:00 Лечче - Монца
27/04 19:00 Ман. Юнайтед - Бёрнли
27/04 19:00 Вулверхэмптон - Лутон
27/04 19:00 Фулхэм - Кристал Пэлас
27/04 19:00 Ньюкасл - Шеффилд Юнайтед
27/04 19:15 Альмерия - Хетафе
27/04 21:00 Ювентус - Милан
27/04 21:30 Эвертон - Брентфорд
27/04 21:30 Алавес - Сельта
27/04 23:45 Лацио - Верона
28/04 00:00 Астон Вилла - Челси
28/04 00:00 ПСЖ - Гавр
28/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао
28/04 15:30 Интер - Торино
28/04 16:00 Метц - Лилль
28/04 17:00 Кадис - Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм - Арсенал
28/04 18:00 Борнмут - Брайтон
28/04 18:00 Лорьян - Тулуза
28/04 18:00 Клермон - Реймс
28/04 18:00 Страсбур - Ницца
28/04 18:00 Болонья - Удинезе
28/04 19:15 Гранада - Осасуна
28/04 20:05 Ренн - Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи - Рома
28/04 21:00 Аталанта - Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал - Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион - Монако
28/04 23:45 Фиорентина - Сассуоло
29/04 00:00 Марсель - Ланс
29/04 00:00 Бетис - Севилья

Ёзги футбол тақвими: Лас-Вегасда испанча, Бангкокда инглизча “класико”

Баҳо:
+ | -

Афтидан, пандемия узоқлашиб, анъанавий футбол ҳаёти яқинлашиб бормоқда. Бу йил ёзда, узоқ танаффусдан сўнг, жамоалар турли мамлакатлар бўйлаб тўлиқ “гастроль” сафари билан мавсумолди тайёргарликни режалаштиришди. Масалан, АҚШ, Япония, Норвегия ва Сингапур каби мамлакатларга.

Қайсидир жамоалар ёз фасли учун барча режаларни ҳали эълон қилмаган (“Интер” умуман маълумот бермаган). Севимли жамоангиз қайси кдублар билан беллашишини ушбу мақола орқали билиб олишингиз мумкин.

“Манчестер Юнайтед” ёзги режалар бўйича рекордчи ҳисобланади. ESPN тахминига кўра, жамоа мавсумолди тайёргарликлар давомида 34 000 километр йўл босиб ўтади. Манкунианликлар “Ливерпуль”, “Мельбурн”, “Кристал Пэлас”, “Астон Вилла”, “Атлетико” каби жамоалар билан тўқнаш келади.

“Қизил иблислар” Таиланд, Австралия ва Норвегияга ташриф буюришади ҳамда “Олд Траффорд”да “Райо Вальекано”га қарши ўйин билан турни якунлашади. Дарвоқе, бу Тен Хаг учун “Юнайтед” бошқарувидаги илк уй учрашуви бўлади.

АПЛда мавсум 6 август куни бошланади.

“Манчестер Сити”нинг тақвимида ҳозирча атиги иккита синов ўйини бор, иккаласи ҳам АҚШда ўтади. Улар Техасда Мексиканинг "Америка"га, Висконсин штатида “Бавария”га қарши ўйнайди.

Пеп Гвардиола жамоаси мавсумни 30 июль куни Англия Суперкубоги учун “Ливерпуль”га қарши ўйин билан бошлайди. Ушбу баҳс Лестер шаҳридаги “Кинг Пауэр” ўийнгоҳида бўлиб ўтади.

Август ойи охирида “Камп Ноу”да “Барса”га қарши хайрия ўйини ҳам режалаштириб қўйилган. Жамоалар ўйинига сотилган чипталардан йиғилган маблағ амиотрофик латерал склерозни даволаш учун йўналтирилади. “Барселона”нинг собиқ дарвозабони ва мураббийи, Гвардиоланинг дўсти Хуан Карлос Унсуе ҳозирда ушбу хасталикдан азият чекмоқда.

“Манчестер Юнайтед”дан фарқли ўлароқ, “Ливерпуль” Австралияга қадар етиб бормайди, балки Сингапурдан ортга қайтади. Шундай қилиб, “қизиллар” мавсум олдидан 22 минг километрдан ортиқ масофани босиб ўтади. Шунингдек, “Кристал Пэлас”га қарши ўйин ҳам белгиланган.

Иккинчи йиғин Европада ўтказилади ва Клопп шогирдлари “Ред Булл” тизимидаги асосий жамоаларга қарши ўйнайди. “Ливерпуль” ва ушбу клублар ўртасидаги яхши муносабатлар азалдан маълум.

Мавсум 30 июль куни Англия Суперкубоги учун “Сити”га қарши ўйин билан бошланади, эртаси куни эса Франциянинг “Страсбур” жамоаси “Энфилд”да меҳмон бўлади.

Ҳозирда америкалик тадбиркор Тодд Боулига тегишли бўлган “Челси” АҚШга сафар қилади. Ҳозирча учта ўйин режалаштирилган, улардан энг асосийси “Арсенал”га қарши бўладиган Лондон дербиси. Бундан ташқари “Америка” ва “Шарлотт” клублари “аристократлар”га рақиблик қилади.

Июль ойи бошида Микель Артета Германияда йиғин ўтказиши режалаштирилган ва у ерда “Ньюрнберг”га қарши ўйин ўтказилади. Кейин эса жамоа АҚШга йўл олади. Дастурнинг диққатга сазовор қисми – Орландо шаҳридаги “Челси”га қарши ўйин. “Тўпчилар” мавсумолди йиғинни ўз майдонида “Севилья”га қарши баҳс билан якунлашади.

“Тоттенхэм” мавсумолди турне учун кутилмаган манзилларни танлаш бўйича чемпион.

Дастлаб “шпорлар” Жанубий Кореядаги кичик турнирда иштирок этади. Бошқа томондан, олиб қаралганда ҳайратланарли жойи йўқ. Чунки мамлакатнинг эркаклар ва аёллар терма жамоаси сардорлари “Тоттенхэм”да фаолият юритади. Дастурдан маҳаллий чемпионат терма жамоасига қарши ўйин ва “Севилья”га қарши баҳс ўрин олган.

Кейин эса Шотландияда “Рейнжерс” билан ўйин ва Исроилда собиқ бош мураббий Жозе Моуриньо “Рома” билан ўйин. Натижада жамоа 4 ўйин учун 24 минг км масофа босиб ўтади.

“Барселона”нинг АҚШ сафари учун тақвими жуда зич. Аммо улар ёзги йиғинни Каталонияда бешинчи дивизион вакили “Олот” жамоасига қарши ўйин билан бошлашади.

Мавсумдаги илк “Эль-класико 23 июль куни Лас-Вегасда бўлиб ўтади. Тўрт кундан сўнг эса “Ювентус”га қарши ўйин.

Август ойи бошида Хави ва унинг жамоаси Барселона шаҳрига қайтади ва у ерда анъанавий Жоан Гампер кубоги учун “Рома”га қарши баҳс олиб боради. Жозе Моуриньо эса яна “Камп Ноу”га қайтади!

Шунингдек, “Камп Ноу”да “Ман Сити”га қарши хайрия учрашуви август ойининг охирига белгиланган. Ла Лига мавсуми эса 12 август куни бошланади

“Реал Мадрид” тақвимида ҳозиргача бор-йўғи учта ўйин бор, аммо улардан бири АҚШ сафари доирасидаги “Эль-класико” бўлса, яна бири “Ювентус”га қарши ўйин. Бундан ташқари “Америка” клуби ҳам мадридликлар синовидан ўтади.

Шуни унутмангки, “Қироллик клуби” Европа Суперкубоги учун 10 август куни Хелсинкида (Финляндия) “Айнтрахт” билан ҳисоб-китоб қилади.

“Нумансия”га қарши ўйин Мадриднинг бошқа бир клуби учун ҳар йили ўтказиладиган воқелик ҳисобланади. Бу баҳс “Атлетико”нинг афсонавий президенти Хесус Хил хотирасига бағишланади. Ушрашув ўтадиган “Бурго де Осма” марҳум президентнинг она шаҳри ҳисобланади. Шунингдек, Ослода (Норвегия) “Ман Юнайтед” билан учрашув режа қилинган.

“ПСЖ” япониялик мухлисларга Месси ва Мбаппени кўрсатишни режалаштирмоқда. Шу билан бирга парижликлар 2002 йилги Жаҳон чемпионати ўтган стадионларда “Кавасаки Фронтале”, “Урава Ред” ва “Гамба Осака” жамоалари билан ўйинлар белгиланган. Лига 1 да мавсум 6 августда старт олади.

“Бавария” эса “Audi Summer Tour” доирасида “Ди Си Юнайтед” ва “Ман Сити”га қарши ўйин ўтказади, аммо бу жамоанинг бутун календари эмас. Бундеслигада мавсум 13 август куни бошланади.

Дортмундликлар эса ҳеч қаерга кетишга шошилмаяптилар –улар фақат олтинчи лига жамоаси – “Лунер”га қарши ўйин ўтказишади. Клубларнинг стадионлари орасида бор-йўғи 15 км масофа бор.

Италия чемпионларининг режаларида ҳозирча битта ўйин бор – “Кёльн”га ташриф. Лекин А Серияда мавсум 13 августда бошланади, шунинг учун “Милан”да етарлича бўш вақт бор.

“Ювентус”нинг АҚШ бўйлаб саёҳати эса “Реал Мадрид” ва “Барселона”никига жуда ўхшаш. Лас-Вегасдан Хьюстон орқали Лос-Анжелесга саёҳат. Бу эса АҚШлик мухлисларда ватандошлари Уэстон Маккеннининг ўйинидан завқланиш учун яхши имконият.

Манба: www.sports.ru
Киритилди: 14:28, 27.06.2022.
Ўқилди: 5207 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.