Малком ва Клаудиньонинг агенти Луис Фернандо Гарсия бразилиялик легионерларнинг "Зенит"даги келажаги ҳақида гапирди. Унга кўра, иккала футболчи ҳам кейинги мавсумда Санкт-Петербургда қолади.
"Таклифлар? Мен бир нарсани айта оламан, Малком ва Клаудиньо қолишади”, - дейди агент.
Аввалроқ, ОАВда Клаудиньога "Бенфика", "Рома" ва "Марсел"дан қизиқиш билдирилаётгани ҳақида хабарлар пайдо бўлганди.