Кириш Регистрация
24/12 21:00 Ал-Муҳаррақ 0-3 Истиқлол
24/12 21:00 Ал-Васл 2-1 Ал-Виҳдат
24/12 21:00 Ал-Аҳли Доҳа 2-0 Андижон
24/12 21:00 Аркадағ 1-0 Холидия
24/12 21:00 Ан-Наср (СА) 5-1 Аз-Завра
24/12 21:00 Гоа 1-2 Истиқлол Душанбе

Ибрагимович кетиш ҳақида ўйламаяпти

Баҳо:
+ | -

40 ёшли швециялик тўпурар Златан Ибрагимович фаолиятини якунлаш ҳақида ўйламаяпти. Sport.es хабарига кўра, скандинавиялик тажрибали ҳужумчи “Милан”да ўйнашни давом эттирмоқчи.

Яқин орада Златан “россонерилар” вакиллари билан учрашув ўтказади. Томонлар ҳамкорликни узайтириш тафсилотларини муҳокама қилади. Ибраҳимович "Милан"да қолиш учун маошининг катта қисмини қурбон қилишга тайёр. Швециялик футболчи маошни йилига 7 миллион евродан икки миллион еврогача камайтиришга рози.

Златаннинг "Милан" билан шартномаси шу ой охирида якунига етади. Скандинавиялик футболчи “россонерилар” билан биргаликда ўтган мавсумда Италия чемпионига айланганди.

Киритилди: 13:21, 28.06.2022.
Ўқилди: 1758 марта.
Фикрлар: 9 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.