Кириш Регистрация

Турин клуби "Монако" ҳужумчисини тўлиқ сотиб олди

Баҳо:
+ | -

"Торино" "Монако" ҳужумчиси Пиетро Пеллегри билан шартнома имзолади.

21 ёшли форвард ўтган мавсумни "Торино"да ижара асосида ўтказган бўлса, энди "буқалар" футболчининг шартномасини тўлиқ сотиб олишди.

Миш-мишларга кўра, бу трансфер Италия клубига 5 миллион евро ва бонуслар тушган.

Пеллегри ўз фаолиятини “Женоа”да бошлаган ва у ерда 2017 йилнинг май ойида 21 асрда туғилиб, Европанинг топ-5 лигасида гол урган биринчи футболчи бўлганди. Кейинги мавсумда Пеллегри 16 ёшу 184 кунлик натижа билан А Серия тарихидаги энг ёш дубль муаллифига айланди.

Ушбу муваффақиятлардан сўнг "Монако" футболчини 21 миллион еврога сотиб олди, аммо трансфер ўзини оқламади - 23 учрашувда 2 гол ва 1 голли узатма.

Киритилди: 00:06, 29.06.2022.
Ўқилди: 1283 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.