Кириш Регистрация

"Боруссия Д" собиқ футболчиси Эмре Мор фаолиятини Туркияда давом эттиради

Баҳо:
+ | -

Ярим ҳимоячи Эмре Мор "Сельта"дан "Фенербахче"га ўтади. Туркия клуби расмий сайтида 24 ёшли туркияликнинг трансфери бўйича келишувга эришилганини эълон қилди.

"Жамоамиз Эмре Морнинг трансфери бўйича клуб ва футболчининг ўзи билан принципиал келишувга эришди", - дейилади Истанбулликлар баёнотида.

Мор ўтган мавсумда "Фотиҳ Карагумрук" сафида ижара асосида ўйнаганди. У барча мусобақаларда 29 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.

Эслатиб ўтамиз, Мор аввалроқ Дортмунднинг "Боруссия", "Галатасарой" ва "Олимпиакос" клубларида ҳам тўп тепган.

Киритилди: 04:29, 29.06.2022.
Ўқилди: 1235 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.