Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла

"Наполи" Брекало билан музокара олиб бормоқда

Баҳо:
+ | -

Tuttomercatoweb хабарига кўра, "Наполи" "Вольфсбург" билан ярим ҳимоячи Йосип Брекалони сотиб олиш борасида музокаралар олиб бормоқда.

Неаполликларнинг бошқа клублардан устунлиги, манбага кўра, клубнинг келаси мавсумда Чемпионлар лигасида иштирок этишидир.

"Наполи" Маттео Политано ва Дрис Мертенснинг ўрнини айнан Брекало билан мустаҳкамламоқчи.

Футболчи ўтган мавсумда "Торино"да ижара асосида ўйнаганди. 24 ёшли хорватиялик А Сериянинг 32 ўйинида 7 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.

Ярим ҳимоячининг "Вольфсбург" билан шартномаси 2023 йилнинг июнигача амал қилади. Transfermarkt портали уни 15 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 05:08, 29.06.2022.
Ўқилди: 855 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.