Кириш Регистрация

"Порту" "Ньюкасл"нинг 35 миллион евролик таклифига рад жавобини берди

Баҳо:
+ | -

"Ньюкасл" "Порту" ҳужумчиси Пепега қизиқиш билдирмоқда. O Globo хабарига кўра, инглиз клуби 25 ёшли бразилиялик учун 35 миллион евро таклиф қилган.

Бироқ, бу сумма португалияликларга тўғри келмади: улар футболчини сотишга тайёр, аммо ундан ҳам каттароқ нархга.

Пепе "Порту"га 2021 йилда "Гремио"дан 15 миллион евро эвазига ўтган эди. Унинг португал клуби билан шартномаси 2026 йилгача мўлжалланган.

Ўтган мавсумда у жами 42 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 05:12, 29.06.2022.
Ўқилди: 1469 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.