"Тоттенхэм" "Эвертон" ҳужумчиси Ришарлисонни қўлга киритиш учун яна бир уриниб кўради, деб ёзмоқда журналист Фабрицио Романо ўзининг Twitter саҳифасида.
Манбага кўра, клуб 25 ёшли бразилиялик билан шахсий шартнома шартларини келишиб олишдан ҳали узоқда.
Аввалроқ, "шпорлар" мерсисайдликларга ярим ҳимоячи Харри Уинксни ҳам шартномага қўшишни таклиф қилган, аммо бу рад этилганди. Қайд этилишича, "Эвертон" ҳужумчисига "Челси" ва "Бавария" ҳам қизиқиш билдирмоқда.
Ришарлисон ўтган мавсумда "Эвертон" сафида барча мусобақаларда 33 ўйинда 11 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди. Унинг клуб билан шартномаси 2024 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган.