"Тоттенхэм" Ла-лигадан ҳимоячи харид қилмоқчи. Хабарларга кўра, "Вильярреал" футболчиси Первис Эступиньян "шпорлар" радарида турибди.
Собиқ "Уотфорд" ҳимоячиси "Тоттенхэм" учун 13 миллион фунтга тушади. Эступиньян ўтган мавсумлар давомида Унаи Эмери жамоасида юқори даражада ўйин кўрсатиб келмоқда. 24 ёшли футболчи ўтган мавсумда 41 та ўйинда иштирок этган.