Кириш Регистрация
12/08 17:00 Янгиер 1-0 Зомин
12/08 17:30 Ғиждувон 3-2 Машъал
12/08 19:00 Нефтчи 0-2 Пахтакор
12/08 19:00 Металлург 0-2 Насаф
12/08 21:30 Факел 0-0 Урал
13/08 16:30 Астон Вилла - Эвертон
13/08 17:00 Локомотив - Крилья Советов
13/08 19:00 Зенит - ЦСКА
13/08 19:00 Арсенал - Лестер
13/08 19:00 Брайтон - Ньюкасл
13/08 19:00 Манчестер Сити - Борнмут
13/08 19:00 Саутгемптон - Лидс
13/08 19:00 Вулверхэмптон - Фулхэм
13/08 21:30 Брентфорд - Ман. Юнайтед
13/08 22:00 Динамо Москва - Краснодар
14/08 17:00 Химки - Ахмат
14/08 18:00 Ноттингем Форест - Вест Хэм
14/08 19:30 Оренбург - Торпедо
14/08 19:30 Нижний Новгород - Ростов
14/08 20:30 Челси - Тоттенхэм
14/08 22:00 Спартак - Сочи

Жамоасини алмаштириши керак бўлган футболчиларнинг олди ўнталиги

Баҳо:
+ | -

2021-2022 йилги мавсумни ҳам якунлаб олдик. Орада 1 ойга яқин футболчилар таътилда бўлдилар. Бугун эса ёзги трансфер ойнаси қизғин кечаётган пайт. Европанинг олди клублари ўз таркибида ўзгартиришлар олиб бормоқда. Ҳамма клуб сотиш ва сотиб олишга муҳтож. Қуйида ўз жамоасида аутсайдерга айланган, янги клубга ўтиши керак бўлган футболчиларнинг ашаддий ўнлигини тақдим этамиз.

1. Антони Марсьяль

Айни дамда: "МЮ"
Қизиқиш билдирган: ундай клуб мавжуд эмас

Франциялик ҳужумчи 2019-2020 йилги мавсумда 23 бор рақиб дарвозасига гол киритиб, "МЮ"да йил футболчисига айланганди. Шундан буён Марсьяль 9 марта гол урди холос. Шу сабаб бугун у жамоасидан кетмоқчи.

2. Тимо Вернер

Айни дамда: "Челси"
Қизиқиш билдирган: "Ювентус", "Бавария", "BVB"

Нега Вернер кетиши керак? Муаммо шундаки, у ўзидан кутилган натижаларни қайд эта олмади. Ҳа, баъзида "Челси"да порлаб чиққан ўйинлари ҳам бўлди. Аммо бу нарса барқарор эмасди. У бир пайтлар Бундеслигада бажарган ишларини яна қайтаришга умид қилганди. Аммо ўхшамади. Энди эса Вернер ўзига янги жамоа излаши керак.

3. Николя Пепе

Айни дамда: "Арсенал"
Қизиқиш билдирган: "Милан", "ПСЖ"

Нега Пепе трансфер бўлишга муҳтож бўлиб қолди? Ҳархолда, вақти-вақти билан биз ундан учқун таралаётганини кўриб турибмиз. Ҳамма гап шундаки, Пепе ўйнаётган қанотда Букайо Сака бор. "Арсенал" эса яна айнан ўнг қанот учун мослашган Рафиньяни сотиб олишга ҳаракат қилмоқда. Шу сабаб Пепе тез орада ортиқча бўлиб қолиш эҳтимоли бор. Аммо у клуб тарихидаги энг қиммат харид (72 миллион фунт) бўлиб қолаверади.

4. Харри Винкс

Айни дамда: "Тоттенхэм"
Қизиқиш билдирган: "Эвертон", "Лестер", "Кристал Пэлас"

Нега Винксни жамоадан кетказиш керак? Бу саволга энг асосий жавоб, футболчида ўзига нисбатан йўқолиб бораётган ишончдир. Қолаверса, эндиликда "Тоттенхэм"да Винксдан кўра яхшироқ футболчилар етарлича. Собиқ Англия терма жамоаси аъзоси ҳали ёш ва унга қизиқаётган клублар етарлича.

5. Окслейд-Чемберлен

Айни дамда: "Ливерпуль"
Қизиқиш билдирган: "Астон Вилла", "Кристал Пэлас"

"Ливерпуль" учун фойдали томони камайиб кетгани сабаб (балки қолмаган) бугун Алекс трансферга муҳтож футболчига айланди. Доимий жароҳатлар ярим ҳимоячини анча қийнаб қўйди. Шу сабаб айни пайтга келиб, у соғлом бўлсада, ўйин қайдномаларига киришга ҳам қийналмоқда.

6. Адриан Рабьо

Айни дамда: "Ювентус"
Қизиқиш билдирган: "МЮ", "Арсенал", "Тоттенхэм"

Француз футболчисининг охирги мавсумдаги кўрсаткчилари анча ёмонлашиб кетди. У ўйинларда энг паст балларни ола бошлади. Шу сабабли Рабьонинг кетадиган пайти келиб қолгани ҳақида ёзмоқдамиз.

7. Олександр Зинченко

Айни дамда: "Манчестер Сити"
Қизиқиш билдирган: "Эвертон", "Арсенал"

Фақат Пеп Гвардиолагина ўта талантли футболчиларни ҳам сотиб юбориши мумкин. Зинченко "Манчестер Сити" билан бирга кўп ютуқларга эришди. Аммо украиналикнинг кетадиган вақти яқинлашган кўринади. Чунки унга асосий таркибдан жой тегиши қийин.

8. Юри Тилеманс

Айни дамда: "Лестер Сити"
Қизиқиш билдирган: "Арсенал"

Бир қанча муддат "Арсенал"нинг кучки олтиликдаги ўрни "Лестер" томонидан эгаллаб олинганди. Аммо ўтган мавсум Лондон жамоаси яна қайтди. "Тулкилар" футболчиси эса айнан "Арсенал" нишонига айланди.

9. Адама Траоре

Айни дамда: "Вулверхэмптон"
Қизиқиш билдирган: "Тоттенхэм", "Лидс", "Ньюкасл"

Агарда испаниялик вингер билан ҳаммаси жойида бўлганида, уни аллақачон "Барселона" ўзиники қилган бўларди. Аммо олти ойлик Барселона саргузашти ҳам Адамага ёрдам бермади. Энди эса "бўрилар" уни сотиши керак.

10. Марко Асенсио

Айни дамда: "Реал"
Қизиқиш билдирган: "Ливерпуль", "ПСЖ", "Милан"

Ҳозир ёки ҳеч қачон! Асенсио бу мавсумдан фаолиятини янги жойда бошлагани маъқул. Ҳа, у ҳам ёш. Аммо "Реал" таркибида унга "нон" қолиши қийин масалага айланди. Шу туфайли ўзини асосий таркибга қўя оладиган клубга ўтиш, Асенсиога мақбулроқ саналади.

 


ИСМАТОВ Ж.

Манба: 90min.com
Киритилди: 17:54, 30.06.2022.
Ўқилди: 6706 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.