Кириш Регистрация
24/10 00:00 Алавес 1-1 Малага
24/10 00:00 Ипсвич 1-1 Ноттингем Форест
24/10 16:30 Астон Вилла 2-1 Манчестер Сити
24/10 17:00 Райо Вальекано 0-3 Эльче
24/10 18:00 Кальяри 0-2 Болонья
24/10 18:00 Комо 2-0 Сассуоло
24/10 18:00 Насаф 2-1 Сўғдиёна
24/10 19:00 Арсенал 2-0 Эвертон
24/10 19:00 Ковентри Сити 0-1 Фулхэм
24/10 19:15 Расинг 2-1 Эспаньол
24/10 21:00 Наполи 3-3 Рома
24/10 21:30 Валенсия 1-2 Вильярреал
24/10 21:30 Челси 0-2 Тоттенхэм
24/10 23:45 Лацио 2-1 Парма
25/10 00:00 Атлетико 1-0 Депортиво
25/10 16:00 ОКМК 2-1 Қўқон-1912
25/10 16:30 Интер 2-1 Фиорентина
25/10 18:00 Атлетик Бильбао 4-0 Хетафе
25/10 18:00 Қизилқум 1-1 Локомотив
25/10 18:15 Динамо 1-1 Андижон
25/10 19:00 Кристал Пэлас - Ньюкасл
25/10 19:00 Халл Сити - Брентфорд
25/10 19:00 Ливерпуль - Брайтон
25/10 19:00 Ман. Юнайтед - Борнмут
25/10 19:00 Аталанта - Фрозиноне
25/10 19:00 Женоа - Венеция
25/10 20:15 Сельта - Бетис
25/10 21:30 Сандерленд - Лидс
25/10 22:00 Лечче - Ювентус
25/10 22:30 Реал Сосьедад - Леванте
26/10 00:45 Удинезе - Милан
26/10 01:00 Барселона - Реал Мадрид
26/10 18:30 Хоразм - Навбаҳор

Роналду уни зўравонликда айблаган Кетрин Майорганинг адвокатидан катта миқдорда компенсация ундирмоқчи

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Криштиану Роналду футболчини зўравонликда айблаган собиқ модель Кетрин Майорганинг адвокатидан 626 минг доллардан ортиқ пул ундирмоқчи.

Associated Press нашрининг хабар беришича, футболчининг адвокати Питер Кристиансен АҚШ округ судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, Майорганинг адвокати Лесли Марк Стоваллдан суд харажатлари 626 минг доллардан ортиқ миқдордаги пул ундиришни сўрамоқда.

10 июнь куни судья Женнифер Дорси Стоваллни «виждонига қарши ҳаракати», «ўғирланган» махфий ҳужжатлардан фойдаланган ноҳақ хатти-ҳаракати сабаб, жазолаш ҳақида қарор чиқарди. Судья Майорганинг адвокатини «ахлоқий хулқ-атвор чегарасини кесиб ўтган ва суд қоидаларини менсимаган», деб топди.

42 саҳифалик қарорда Дорси Майорганинг даъвосини рад этди ва бу масала бўйича яна судга мурожаат қилишни тақиқлаш ҳақида қарор чиқарди. Шунингдек, Стоваллнинг хатти-ҳаракати Роналдуга зарар етказганлигига аниқлик киритилди.

«Стоваллнинг қўпол ва даҳшатли қилмишлари туфайли Роналду ўзини ҳимоя қилишга мажбур бўлди ва бунинг учун у шахсан жавобгар бўлиши керак», — дейди португалиялик футболчининг адвокати ўз баёнотида.

Роналду ва Майорга ўртасидаги ушбу машмашалар 2018 йил сентябрь ойида бошланган эди. Аёл 2009 йили Лас-Вегасда футболчи томонидан зўравонликка учрагани ҳақида маълум қилганди. Модель 2010 йилда Роналду вакиллари билан келишувга эришган ва 375 минг доллар эвазига ушбу маълумотларни ҳеч кимга ошкор қилмаслик бўйича шартнома имзолаган. Кейинчалик португалиялик пул ўтказганини тан олган. 2020 йил октябрь ойида модель яна бир бор Роналду билан судлашишга ҳаракат қилди. У 2010 йилда тузилган ошкор этмаслик тўғрисидаги шартнома шартларини қабул қилаётганда руҳий ҳолати одатий бўлмаганини исботлашга уринди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 23:30, 30.06.2022.
Ўқилди: 3716 марта.
Фикрлар: 21 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик