Бразилиянинг "Атлетико Минейро" клуби ўз расмий сайтида "Фламенго" сафини катта жанжаллар билан тарк этган Роналдиньо билан шартнома имзоланганини маълум қилди.
32 ёшли машҳур бразилиялик футболчи, ўтган ҳафтада ўзининг собиқ жамоаси, "Фламенго" сафини катта можаролар билан тарк этганди. Бразилиялик футболчи собиқ клубидан 4 ой давомида маош олмагани учун уни судга берган ва бу судда ютиб чиққан эди.
Орада эркин агентга айланиб қолган машҳур футболчи узоқ вақт ишсиз қолмади. Бразилия олий дивизони вакили "Атлетико Минейро" ҳаммадан илдамроқ ҳаракат қилди ва футболчини ўз сафига қўшиб олди.
Шартнома шартлари ҳали матбуотда эълон қилинганича йўқ. Аммо Роналдиньо янги мавсумни айнан шу клубда бошлаши аниқ бўлиб улгурди.