Италиянинг "Милан" клуби ҳужумчиси Златан Иброҳимович фаолиятини Франциянинг "ПСЖ" клубида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда "Agence France Presse" нашри хабар тарқатмоқда.
Манбанинг маълум қилишича, парижликлар раҳбарияти Златан Иброҳимовични сотиб олиш учун барча ҳужжатларни тайёрлаб қўйишган. Агар миланликлар футболчини сотишга розилик берадиган бўлса, "ПСЖ" уларга 34 миллион евро маблағ тўлайди. Қўшимча 6 миллион еврони "Милан" бонус сифатида қабул қилиб олиши мумкин.
Юқорида номи келтирилган нашрда қайж этилишича "ПСЖ" футболчи учун йиллик шартнома эвазига 9 миллион евро йиллик маош таклиф қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, "Милан" футболчини "Барселона"дан 24 миллион евро эвазига сотиб олганди.