Кириш Регистрация
24/11 00:45 Парма 1-3 Аталанта
24/11 01:00 Сельта 2-2 Барселона
24/11 15:00 Металлург 1-0 Сурхон
24/11 16:30 Женоа 2-2 Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна 2-0 Локомотив
24/11 18:00 Осасуна 2-2 Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон 2-3 Ливерпуль
24/11 19:00 Торино 1-1 Монца
24/11 19:00 Комо 0-2 Фиорентина
24/11 20:15 Севилья 1-0 Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич 1-1 Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи 1-0 Рома
24/11 22:30 Леганес 0-3 Реал Мадрид
25/11 00:45 Лацио 3-0 Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао 1-0 Реал Сосьедад
25/11 22:30 Эмполи - Удинезе
26/11 00:45 Венеция - Лечче
26/11 01:00 Ньюкасл - Вест Хэм

Раҳматжон Рўзиохунов "Елорда кубоги"да асосий рақибларимиз ким эканлигини айтди

Баҳо:
+ | -

Қозоғистонда халқаро "Елорда кубоги" мусобақаси ўтказилмоқда. Ушбу мусобақа жараёни, тайёргарлик ва асосий рақиблар ҳақида Раҳматжон Рўзиохуновнинг фикрлари билан қизиқдик.

"Қозоғистондаги халқаро "Елорда кубоги" мусобақасида 10 та терма жамоа қатнашмоқда. Турнирга яхши рақиблар келган. Мусобақада биздан ташқари мезбон Қозоғистон, шунингдек Куба, Мўғулистон, Япония, Ҳиндистон, Туркманистон, Тожикистон ва Қирғизистон терма жамоалари вакиллари иштирок этишмоқда. Барча ўзининг кучли таркибини олиб келган.

Мезбон Қозоғистон 4 та таркиб билан қатнашмоқда. Биз 10 нафар бокчи билан 8 та вазн тоифасида баҳсларда иштирок этяпмиз. Мусобақага тайёргарлик Янгиобод ўқув базасида, бош мураббий Марат Қурбонов бошчилигида бўлиб ўтди.

Мазкур турнир орқали боксчиларимизни яна бир бор синовдан ўтказиб олмоқчимиз. Очиғини айтаман, асосий кучни ушбу турнирга сарфлаб қўймоқчи эмасмиз, йигитларимизи ўзларининг энг юқори спорт формасига олиб чиқмаганмиз. Чунки, олдинда Осиё чемпионати бор. Лекин ҳали мусобақа қаерда ўтказилиши аниқ эмас. Қитъа биринчилигидан сўнг Тошкентда бўладиган жаҳон чемпионатига тайёргарликни бошлаймиз.

Сафимизда асосий таркибдан ташқари, 2 ва 3-рақамли боксчиларимиз бор. Ушбу мусобақа орқали уларни синовдан ўтказиб олишимиз лозим. Яна бир неча боксчимиз Москвадаги мусобақада қатнашиб келишди.

Асосий рақиблар? Бу ерда барча терма жамоалар кучли. Асосий рақиб сифатида Қозоғистонни кўрсатган бўлардим. Улар бизнинг йигитларга қарши катта тайёргарлик билан жангга чиқишмоқда.

Бугун мусобақа доирасида 8 нафар боксчи йигитларимиз жанг қилади", - деди Раҳматжон Рўзиохунов Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизматига берган интервьюсида.

Манба: Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати
Киритилди: 09:54, 01.07.2022.
Ўқилди: 2082 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.