“Торино” ҳужумчиси Андреа Белотти жамоани тарк этди, дея хабар беради жамоа расмий сайти.
“Биз Андреанинг янги тажриба олиш қарорига эътибор қаратамиз, бугун биз йўлларимизни ажратамиз. Биз етти мавсум бирга ўтказдик, бу замонавий футболда жуда кучли ришталарни ифодалайди, ҳар доим бир хил иштиёқ билан қувонч ва қайғуни баҳам кўради.
Бизга берган ҳамма нарсангиз учун сизга раҳмат айтамиз. Фаолиятингизни давом эттиришингизда омад тилаймиз”, - дейилади клуб хабарида.
28 ёшли италиялик шартнома муддати тугагач, клубни тарк этди. Олдинроқ, Белоттига келаси мавсум А серияда дебют қиладиган "Монца" қизиқиш билдираётгани ҳақида хабар берилганди.
Белотти ўтган мавсумда "Торино" сафида А Серияда 22 та ўйинда майдонга тушиб, 8 та гол урди ва голли узатмани амалга оширди.