Мадриднинг "Реал" клуби ярим ҳимоячи Марко Асенсиога янги шартнома таклиф қилмайди.
Хабарларга кўра, испаниялик футболчи энди жорий трансфер ойнасида бошқа клубга ўтиши ёки 2023 йилда эркин агент сифатида кетиш ҳақида қарор қабул қилиши керак.
Аввалроқ, 26 ёшли футболчига "Арсенал", "Челси", "Милан" ва "Ливерпуль" клублари қизиқиш билдираётгани хабар қилинганди.
2021/22 йилги мавсумда Асенсио “Реал” сафида 42 та ўйинда майдонга тушиб, 12 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt.com портали футболчини 40 миллион еврога баҳоламоқда, унинг клуб билан шартномаси 2023 йилнинг июнь ойи охиригача амал қилади.