Қуйида эътиборингизга футбол тарихидаги энг қимматбаҳо, бироқ якунда кераксизга айланган трансферлар ҳақида сўз юритамиз.
Бу ерда миллионлаб евролар бесамар сарфланган.
Златан Ибраҳимович
“Интер”дан “Барселона”га 69,5 миллион евро эвазига ўтган Ибраҳимович умуман олганда топ-футболчи ва ҳақиқий афсона, лекин унинг ўзи ҳам "Барселона"га ўтиши фаолиятидаги энг катта хатоси эканлигини бир неча бор тасдиқлаган. Златан “Камп Ноу”да қимматли вақтларини йўқотди, каталонияликлар эса ундан кам бўлмаган маблағ йўқотди. Ибраҳимович кейинчалик "тўпсиз қўрқоқ" деган ном олди. Футболчининг "Барселона" ва Гвардиоладан ҳафсаласи пир бўлди.
Ромелу Лукаку
“Эвертон”дан “Манчестер Юнайтед”га (85 миллион евро)
Бельгиялик ҳужумчи "Эвертон"да ўйнаб, Премьер-лигада ўзини кўрсатди, аммо "Манчестер Юнайтед" Ромелу тимсолида мукаммал ҳужумчига эриша олмади. Сульшер қўл остида унинг ўйин вақтида қисқаришлар содир бўлди, футболчи формасини йўқотиб қўйди ва якунда “Интер”га ўтиб кетди.
Кепа Аррисабалага
("Атлетик"дан "Челси"га 80 миллион евро)
Футбол тарихидаги энг қиммат дарвозабон икки мавсумини “Челси” сафида тўлиқ ўтказди холос. Бироқ сўнгги икки йил давомида “кўклар”га деярли тўрт баравар арзонга тушган Эдуард Менди сояси остида захирада қолиб кетди.
Кепа шу ёзда "Стэмфорд Бриж"ни тарк этиши мумкин ва унинг "Челси" ҳақидаги эсда қоларли хотиралари Лига кубогининг жамоаси мағлубиятга учраган икки финалида содир бўлди.
Альваро Мората ("Реал"дан "Челси"га 66 миллион евро)
Альваро Мората - иқтидорли ҳужумчи, агар руҳий муаммолар бўлмаганида, у бунданда ажойиб ўйин кўрсатиши мумкин эди. «Челси» 2017 йилда Альварога пул тикишга қарор қилган, бироқ испаниялик футболчи бунга рози бўлмаган. "Челси"да бир ярим йил ичида Мората 18 та гол урди, бу ҳужумчи учун тикилган 66 миллион евро олдида ачинарли ҳолат албатта.
Николья Пепе ("Лилл"дан "Арсенал"га 80 миллион евро)
Кот-д'Ивуарлик ҳужумчининг Франция чемпионатидаги муваффақиятли мавсуми “Арсенал”ни шу қадар ҳайратда қолдирдики, “канонирлар” 80 миллион еврони унинг учун сарфлаб юборди. "Арсенал"даги уч йиллик фаолияти давомида Николья фақат 2020/21 йилги мавсумдагина мухлисларга ёқадиган ўйин намойиш қилди холос. Аммо кейинги мавсумда Пепе Премьер-лигада атиги битта гол урди.
Хамес Родригес ("Монако"дан "Реал"га 75 миллион евро)
Флорентино Перес 2014 йилги Жаҳон чемпионатининг энг яхши тўпурарига айланган ёш Хамес билан шартнома имзолашга қарор қилди. Бу Переснинг Колумбиядаги бизнеси учун ҳам фойдали эди. Родригес учун "Реал" Анхель Ди Марияни қурбон қилди.
Тўғри, Мадриддаги биринчи мавсумида Хамес вақти-вақти билан томошабинларни ҳайратга солиб турди, аммо Зидан қўл остида колумбиялик футболчи асосий таркибдаги ўрнини ва интизом билан боғлиқ муаммолар туфайли Зизунинг ҳурматини йўқотди. Родригес “Реал”ни эркин агент сифатида тарк этди ва 30 ёшида Қатар чемпионатига йўл олди.
Ромелу Лукаку (“Интер”дан “Челси”га 113 миллион евро)
Лукаку ўтган ёзда Лондонда "тугалланмаган иши" борлигини айтиб, "Челси"га қайтган эди. Бироқ бир мавсум ҳам ўтмасдан Ромелу "Интер"га 8 миллион евро эвазига ижарага қайтишга мажбур бўлди. Буни "Челси" учун ҳақиқий фалокат деб аташ мумкин. Жамоа Лукаку учун юз ярим миллион евро сарфлади, бироқ футболчи кўнгилдагидек ўйин кўрсатиб бера олмади.
Эден Азар ("Челси"дан "Реал"га 115 миллион евро)
Азар ёшлигидан "Реал"да ўйнашни орзу қилган эди, аммо бельгиялик футболчи фаолиятидаги асосий муаммога айнан шу ерда рўбаро бўлди. Жуда кўп орттирилган жароҳатлар ва уч йил Мадриддаги унумсиз мавсумлар. Ўтган мавсумда Эден ўзи орзу қилган чўққига чиқди - у Чемпионлар лигасида ғалаба қозонди, аммо ғалабали мавсумда у майдонда умумий 83 дақиқа ўйнади холос. Шундан сўнг ҳам чемпионлик татиган деб ўйлайсизми?
Азар клуб ва шерикларини тушкунликка солаётганини тушунади, "Реал"даги уч мавсумдаги ўйинларини муносиб баҳолайди ва энг яхши формага қайтишга ваъда беради, аммо ҳозирча бу фақат сўзларда қолиб кетмоқда.
Филиппе Коутиньо (“Ливерпул”дан “Барселона”га 135 миллион евро)
Гризманн, Дембеле ва Коутиньонинг харидлари орқали Жоан Лапорта янги тизим тузмоқчи бўлди. Бироқ бу акс таъсир кўрсатди. "Барселона"нинг ҳозирги аянчли молиявий аҳволининг учта муҳим сабаби ҳам айнан шу футболчи. "Ливерпуль" Коутиньони ўз вақтида ва фойдали сотди, "Барселона" тўғридан тўғри бунинг қурбони бўлди.
Филиппнинг "Барселона"га ўтгандан сўнг фаолиятидаги энг ёрқин воқеа "Бавария" учун каталонияликларга қарши дублга эришгани бўлди. Ўша учрашув 8:2 ҳисобида якунланган эди. Бу ёзда эса Коутиньо ниҳоят Англияга қайтди: “Астон Вилла” унинг учун 20 миллион евро тўлаган.