Кириш Регистрация
12/06 07:00 Жанубий Корея 2-1 Чехия
12/06 23:59 Канада 1-1 Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ 4-1 Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария
14/06 03:00 Бразилия - Марокаш
14/06 06:00 Гаити - Шотландия
14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао

Диёр Имомхўжаев: «Футболда тўғри ва ҳалол ишлашда гап кўп»

Баҳо:
+ | -

ЎзПФЛ раҳбари Диёр Имомхўжаев майдонларимиз сифати ва профессионал футбол ҳақида гапирди.

«Биз майдонларни яхшилаб боришда шундай давом этсак, картошка далаларида Бразилияни ҳам мағлуб этадиган мураббийлар четга чиқиб боради. Яхши, сифатли ва камбинацион футбол учун яхши майдонлар шарт. Болалар тўғри пас беришни ўрганиши, нормал футбол қандай бўлишини ҳис қилишида бу муҳим омил.

3 га 3 келишиб оладиган, ўз уйида ҳаммани ютадиган, рақиб майдонида ўйинни берадиган ноинсофлар камайиб боришидан манфаатдормиз. Футболчилар масала кийим алмаштириш хонасида эмас, майдонда ҳал бўлишини тушуниб етишлари, ҳакамни кўрибоқ духни беришлари эмас, ҳакамларига қўшибда ер тишлатишга тайёр жангчиларга айланишлари шарт. Бугунги ҳакамлар ўзгаряпти, фақатгина кеча ҳамма жойни расво қилиб, бугун уларга баҳо қўяётган ёки ақл бераётганларга ҳам босқичма-босқич чиқиш эшикларини кўрсатишимиз, тоза ишламоқчи бўлган ҳакамларга кўпроқ имконият бериш йўлидан юришимиз керак, шундай бўлади ҳам.

Бизнинг мухлислар ғалаба учун пасткашликка борадиганлардан кўра, мардонавор курашиб енгиладиганларни қадрлайди. Футболда ғалаба билан мағлубият ёнма-ён. Муҳими муносиб бўла олиш, йиқилганда қайта оёққа тура олиш. Биз Осиё ёки Европадаги жойимизни ўзгартириш ҳақида эмас, қарашларимизни ўзгартириш устида ишлаяпмиз. Худо хоҳласа ҳаммаси янада яхши бўлади», — дейди ЎзПФЛ раҳбари.

Киритилди: 18:39, 02.07.2022.
Ўқилди: 1166 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Бу футбол учун шармандалик». Раде Богданович Роналдунинг ЖЧ–2026даги иштироки ҳақида фикр билдирди [5526]

Zo'r TV телеканали 13-июнь куни ЖЧ-2026нинг 4 та ўйинини жонли трансляция қилади [4386]

“Реал” “Арсенал” футболчиси билан музокара бошлади [3391]

Левандовски шартнома муддатини ўзи танлаши мумкин — унинг янги клуби маълум [2677]

«Манчестер Юнайтед» Фернандеш трансферига яқин [2486]

Марсело ЖЧ-2026 стартидан сўнг полиция томонидан эвакуация қилинди [2250]

Колумбия тарихидаги энг яхши тўпурар: “Барчаси Ўзбекистонга қарши ўйиндан бошланади” [2122]

Мбаппе Аргентина билан эҳтимолий ўйин ҳақида фикр билдирди Месси [2080]

Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоамиз боксчиларимиз талқинида! [1759]

“Аввалги мураббийнинг тактикасига мос келмагандим”. Азиз Ғаниев жароҳати ва ЖЧ—2026 даги иштироки ҳақида гапирди [1667]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик