Кириш Регистрация
23/12 01:00 Атлетик Бильбао 1-2 Эспаньол
23/12 01:00 Фулхэм 1-0 Ноттингем Форест
23/12 21:00 Ас-Садд 4-2 Шабаб ал-Аҳли
23/12 23:15 Ал-Иттиҳод 1-0 Насаф

Диёр Имомхўжаев ҳаммаси яхши бўлишига ишонмоқда

Баҳо:
+ | -

Футболда тўғри ва ҳалол ишлашда гап кўп. Чунки куч — адолатда, холисликда.

Биз майдонларни яхшилаб боришда шундай давом этсак, "картошка далаларида Бразилияни ҳам мағлуб этадиган мураббийлар" четга чиқиб боради. Яхши, сифатли ва комбинацион футбол учун яхши майдонлар шарт. Болалар тўғри пас беришни ўрганиши, нормал футбол қандай бўлишини ҳис қилишида бу муҳим омил.  

"3 га 3" келишиб оладиган, ўз уйида ҳаммани "ютадиган", рақиб майдонида ўйинни берадиган ноинсофлар камайиб боришидан манфаатдормиз. Футболчилар масала кийим алмаштириш хонасида эмас, майдонда ҳал бўлишини тушуниб етишлари, ҳакамни кўрибоқ "дух"ни беришлари эмас, ҳакамларига қўшиб-да ер тишлатишга тайёр жангчиларга айланишлари шарт. Бугунги ҳакамлар ўзгаряпти, фақатгина кеча ҳамма жойни расво қилиб, бугун уларга баҳо қўяётган ёки ақл бераётганларга ҳам босқичма-босқич чиқиш эшикларини кўрсатишимиз, тоза ишламоқчи бўлган ҳакамларга кўпроқ имконият бериш йўлидан юришимиз керак, шундай бўлади ҳам.    

Бизнинг мухлислар ғалаба учун пасткашликка борадиганлардан кўра, мардонавор курашиб енгиладиганларни қадрлайди. Футболда ғалаба билан мағлубият ёнма-ён. Муҳими муносиб бўла олиш, йиқилганда қайта оёққа тура олиш. Биз Осиё ёки Европадаги жойимизни ўзгартириш ҳақида эмас, қарашларимизни ўзгартириш устида ишлаяпмиз. Худо хоҳласа, ҳаммаси янада яхши бўлади.

Диёр Имомхўжаев.

Манба: https://t.me/diyorimamkhodjaev
Киритилди: 18:39, 02.07.2022.
Ўқилди: 2691 марта.
Фикрлар: 17 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.