Лиссабоннинг “Спортинг” клуби ярим ҳимоячиси Палиньи фаолиятини “Фулхэм”да давом эттиради. Sky Sports нашрининг хабар беришича, инглиз клуби футболчи учун 23 миллион евро тўлайди.
Келишув тезда якунланиши кутилмоқда, чунки 26 ёшли футболчи "Фулхэм"нинг ёздаги илк трансфери бўлади.
Олдинроқ Британия матбуоти "Фулхэм" Донецкнинг "Шахтёр" клуби вингери Манор Соломонни сотиб олмоқчи экани, унинг нархи 8,5 миллион еврога баҳолангани ҳақида хабарлар тарқалганди.
Бундан ташқари, "Фулхэм" ўнг қанот ҳимоячиси қидирмоқда ва муқобил вариант сифатида "Вольфсбург" футболчиси Кевин Мбабани кўриб чиқмоқда.