"Ювентус"нинг собиқ ҳужумчиси Пауло Дибала учун бир нечта клублар даъво қилмоқда.
Corriere della Sera хабарига кўра, бир неча кун олдин эркин агентга айланган аргентиналик футболчига "Наполи", "Милан", "Монца" ва "Интер" клублари қизиқмоқда.
Неаполликлар ҳозирча расмий таклиф билан чиққани йўқ – томонлар ўртасида фақат норасмий келишувлар мавжуд эди.
«Наполи» Дибаланинг вакилларига «Интер» билан музокаралар чўзилса, унга шартнома таклиф қилишга тайёр эканликларини очиқлади.
Худди шундай позицияни "Милан" ҳам эгаллаб турибди. Ҳужумкор позициясини мустаҳкамлаш “россонерилар”нинг устувор вазифасидир.