"Ньюкасл"нинг янги футболчиси Свен Ботман жамоа лагерига ўтгани ҳақидаги таассуротлари билан ўртоқлашди. Футболчига 37 миллион евро тўланади.
“Лилль”да бўлганимда бор эътиборимни бўлажак ўйинларга қаратганман. Мавсум тугади, турли клублар билан музокаралар бошланди.
Менга АПЛ ёқади. Бу ердаги лойиҳаларнинг келажаги порлоқ. Мен бу ерда бўлишни хоҳлаётганимни англадим, шунинг учун мен "Ньюкасл"ни танладим. Мен учун бу ақл бовар қилмайдиган воқеа, мен янги жамоамда ўйнашни жуда хоҳлайман.
Мен «Ньюкасл» тарихидаги энг қиммат ҳимоячиман. Бу трансфер бозори ҳақиқати. Клублар футболчилар учун жуда кўп пул тўлайди, менинг бунга алоқам йўқ. Мен имкон қадар самарали ўйнаш ниятидаман. Трансфер суммаси ҳақида ўйламасликка ҳаракат қиламан. Мен шунчаки завқланаман", — дейди Ботман.