Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Пауло Дибала "Милан" ёки "Интер"га ўтмоқчи, деб хабар беради Correira Della Cerra.
Манбага кўра, футболчи учун "Милан"га ўтиш устувор вазифа ҳисобланади. Аргентиналик футболчига "Реал", "Атлетико", "Арсенал", "Манчестер Юнайтед" ва "Ньюкасл" клублари ҳам қизиқиш билдираётган эди.
28 ёшли Дибала 1 июль куни эркин агентга айланди ва 2015 йилдан буён “Ювентус”да тўп тепаётган эди.