Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Фарҳод Соҳибжонов: "Биринчи маошимга онамга тилла совға қилганман, кейин дадамга машина совға қилдим"

Баҳо:
+ | -

Андижонлик иқтидор эгаси – Фарҳод Соҳибжонов аллақачон кўпчиликнинг эътиборини қозониб улгурган.

Бу йил 21 ёшни қаршилайдиган ушбу футболчи бир неча мавсумдан буён “Андижон” сафида тўп суриб тажрибасини ошириб келмоқда ва мухлисларнинг суюкли ўйинчиларидан бирига айланган.

Мазкур футболчи билан суҳбатлашишда ишқибозларнинг ҳам хоҳиш ва истаги юқори бўлди. Чунки улар ҳам Фарҳод учун бир қатор саволларини юбордилар.

-  Про лигада шу кунгача ўтказилган ўйинлар борасида нима деган бўлардингиз? Бу масалада “Андижон”нинг иштирокини қандай баҳолайсиз?

-  Курашларга бой чемпионат бўляпти. Тўғриси, мавсум бошидаги ўйинларга киришиб кетишимиз бироз қийин кечди. Кейинчалик жамоамиз билан бирлашиб яхши натижалар кўрсатишни бошладик.

-  Айтинг-чи, “Андижон” жамоасининг натижалари кўрсатаётган ўйинига тўла мос деб ҳисоблайсизми?

-  Бундан ҳам яхши натижа кўрсатишимиз мумкин эди. Биринчи ўринга мос жамоамиз, деб ўйлайман. Мавсумнинг иккинчи қисмида ўйинимизни янада кучайтириб, чемпионатни Худо хоҳласа, 1-ўринда тугатамиз.

-  Сиз учун ҳозиргача энг эсда қоларли учрашув қайси бўлди?

-  “Турон” билан ўйинимиз эсда қоларли бўлди. Ўша беллашувда биз бир киши кам бўлиб, меҳмонда ютиб кетгандик. Ўйин жуда бошқача ҳиссиётларга бой бўлганди.

-  Бевосита иштирокингизга тўхталадиган бўлсак, голларингиз бироз камроқ бўлди. Ўйинингиздан неча фоизга қониқяпсиз?

-  Тўғри, голларим ҳозирча камроқ. Албатта, 100 фоиз зўр ўйин кўрсатяпман деб айта олмайман. Ўз устимда ишлашда давом этаман.

-  Про лигада тўпурар бўлиш режангизда йўқми?

-  Албатта, тўпурарликка эришиш ниятим бор. Бунинг учун қўлимдан келганича ҳаракат қиламан. Аммо мен биринчи навбатда жамоам манфаати учун ўйнайман.

-  Мавсумнинг кейинги қисмидаги кураш янада кескин ва жиддий тус олиши аниқ. Бунинг учун ёзги тайёргарлик жуда муҳим. Олдинда турган учрашувлардан нима кутяпсиз?

-  Ҳа, йиғинимизни 5 июлдан бошлаймиз. Ҳаммаси тайёргарликка боғлиқ. Ёзги йиғинни пухта ўтказиб, чемпионатга яхши спорт формасида қайтамиз.

-  Сизга мухлислардан ҳам бир қатор саволлар келган. Улардан бири шундай: агар ўзимиздан ёки четга яхши таклиф бўлса, қандай йўл тутасиз?

-  Ҳали бу масалада ўйлаб кўрганим йўқ. Ҳозирги пайтда барча эътиборимни жамоамизни Суперлигага чиқишига қаратганман.

-  Шунингдек, сиз ўз вақтида “Насаф” академиясида ҳам таҳсил олгансиз. У ердаги ҳаётингизни қандай эслайсиз?

-  Аввал “Пахтакор”да ўқиганман. Кейин у ердан маълум сабабларга кўра кетганман. Шундан сўнг, “Насаф” академиясига боргандим. У ерда рақобат кучли эди. Балки шунинг учун кучим етмагандир. Сўнг “Андижон”га қайтганман. Адашмасам, бу 2016 йиллар эди. “Насаф” академиясида бизга Азамат ака мураббий эди. У ерда 4 ой юрганман.

-  Мухлислардан келган навбатдаги савол: ўзимиздан ва хориждан қайси футболчига тақлид қиласиз?

-  Эден Азар “Челси”да ўйнаб юрган кезларида унга жуда қизиқардим. Суперлигамизда ёқтирадиган ўйинчим бу – Ойбек Бозоров.

-  Қайси чемпионатда тўп суришни орзу қиласиз?

-  Англия премъер-лигасида ўйнашни орзу қиламан.

-  Футболчи сифатида олдингизга қўйган вазифангиз қандай?

-  Ўзимни ҳар томонлама яхши кўрсатиб, янада кучли клубларда тўп суриш ниятим бор. Ўз номимни нафақат Ўзбекистонда, балки ҳамма жойда қолдиришни истайман.

-  Юлдузлик касалига дуч келишингиздан мухлислар хавотирда...

-  Мен бошимдан ўтказган машаққатдан кейин юлдузлик касалига дучор бўлишим мумкин эмас. Бундай бўлишига ҳаққим ҳам йўқ.

-  Бундан ташқари, мухлислардан келган яна бир саволда шундай дейилади: Соҳибжонов дастлабки ойлик маошига ота-онаси учун нима олиб берган?

-  Биринчи иш ҳаққимга онам учун тилла олиб берганман. Кейин маълум вақт ўтганидан кейин дадамга машина совға қилганман.

-  Қандай русумдаги машина?

-  “Нексия-3”. Жамоамиз президенти Журъат ака шу совғаларни беришимда жуда катта ёрдам берган. Бунинг учун доим миннатдорман.

-  Жамоа бош мураббийи Виктор Кумиковга учта сўз билан қандай таъриф берасиз?

-  Кумиков тактик томондан кучли. Жуда тартибли мураббий. Ҳали бу каби мураббийни кўрмагандим.

Манба: "Андижон" матбуот хизмати
Киритилди: 15:52, 04.07.2022.
Ўқилди: 3196 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.