Мадриднинг “Реал” клуби тез орада бразилиялик ҳужумчи Родриго Гоэс билан шартномани узайтиради, деб хабар беради Marca.
Манбага кўра, томонлар 2028 йилнинг ёзига қадар амал қиладиган янги шартнома имзолашга келишиб олган. Футболчининг маоши сезиларли даражада ошади.
21 ёшли Родриго ўтган мавсумда "Реал" сафида барча турнирлар доирасида 49та ўйинда майдонга тушиб, 9та гол урди ва 9та голли узатмани амалга оширди.