Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина 1-2 Удинезе
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо

Иброҳимхалил ва Остон РПЛнинг мавсум-2021/2022даги энг яхши ёш футболчилари сафидан ўрин олишди

Баҳо:
+ | -

Россиянинг «Чемпионат» нашри Россия премьер-лигасининг мавсум-2021/2022даги энг яхши ёш футболчисини аниқлаш мақсадида сўровнома ўтказди. Бунда веб-сайт РПЛ клублари бош мураббийлари ва сардорларининг овозларини инобатга олди.

Танловнинг асосий шарти — 22 ёшга тўлмаган футболчиларга овоз бериш мумкин. Бунда футболчининг фуқаролиги аҳамиятга эга эмас. Нашр мураббийлар ва сардорларга 50 нафар ёш футболчиларнинг рўйхатини тақдим этиб, уларнинг ҳар биридан 5 нафардан футболчини кетма-кетликда танлаб беришни сўради. Мураббий ва сардор ўз клубидан кўпи билан 3 нафар ўйинчини танлаш ҳуқуқига эга экани таъкидланди.

Ўринларга қараб футболчиларга қуйидагича балл берилди:

1-ўрин – олти балл.
2-ўрин – тўрт балл.
3-ўрин – уч балл.
4-ўрин – икки балл.
5-ўрин – уч балл.

Сўровномада иштирок этганлар жами 34 нафар футболчининг номини тилга олишган. Улардан икки нафари эса ўзбекистонлик футболчи бўлди. "Нижний Новгород" клуби ҳимоячиси Иброҳимхалил Йўлдошев ва мавсумни ижара асосида "Уфа"да ўтказган Остон Ўрунов бир баллдан жамғариб, 31-34-поғонани эгаллаган ўйинчилар сафидан ўрин олишди.

Йўлдошевга "Нижний Новгород" клуби бош мураббийи Кержаков овоз берган бўлса, "Спартак" клуби сардори Жикия Остон Ўруновни 5-ўринга қўйди. Шу тариқа, ҳамюртларимиз ушбу рўйхатдан ўрин олишди. «Чемпионат» уларга қуйидагича таъриф берди:

34-31. Иброҳимхалил Йўлдошев
Туғилган куни: 2001 йил 14 февраль (21 ёш)
Мавсум-2021/2022даги клуби: «Нижний Новгород»
Позицияси: чап қанот ҳимоячиси
Қанча балл тўплади: 1

«Нижний Новгород» Иброҳимхалил Йўлдошев билан ўтган йилнинг ёзида шартнома имзолаганди. «Пахтакор» тарбияланувчиси ҳисобланган ушбу футболчи Александр Кержаков қўл остида энг кўп ўсишга эришган футболчилардан бири бўлди. Йўлдошев мураббийнинг кўрсатмаларини бажарган ҳолда чап қанотни "ёндирди". Бунда унга тезкорлик ва чидамкорлик хислатлари наф келтирди. Ўзбекистон терма жамоаси футболчиси мавсум давомида 19та ўйинда иштирок этиб, бир гол ва бир ассист муаллифига айланди. Унга Россиянинг топ-клублари қизиқа бошлашди.

34-31. Остон Ўрунов
Туғилган куни: 2000 йил 19 декабрь (21 ёш)
Мавсум-2021/2022даги клуби: «Уфа» («Спартак» клубига тегишли)
Позицияси: ҳужумкор ярим ҳимоячи, вингер
Қанча балл тўплади: 1

Шу пайтгача Остон Ўрунов билан боғлиқ бир қанча гап-сўзлар бўлиб ўтди. Шунга қарамай, у ҳали ёш футболчи эканини унутмаслик керак. «Спартак»нинг асосий таркибидан ўрин ола билмаган футболчи сўнгги бир ярим мавсумни ижара асосида «Уфа»да ўтказди. Ҳа, у 16та ўйинда иштирок этиб, голли вазиятларда иштирок этмади. Жамоа бош мураббийи Алексей Стукалов футболчи қийинчиликларни енгиб, тўғри йўлга тушиб олганини таъкидлади. Остоннинг «Спартак» билан шартномаси 2025 йилга қадар тузилган, аммо у янги мавсумни янги жамоада бошласа керак.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 18:12, 05.07.2022.
Ўқилди: 2002 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.