Федерико Бернардески "Ювентус" билан шартномаси тугагач, эркин агентга айланган.
Ижтимоий тармоқ журналисти Майкл Сингхнинг фикрича, 28 ёшли ҳужумкор ярим ҳимоячи МЛСда фаолиятини тугатиши мумкин.
"Торонто" Бернардескига жиддий қизиқиш билдирмоқда. Қайд этилишича, айни дамда томонлар музокаралар жараёнининг илғор босқичида.
Эслатиб ўтамиз, Федерико Бернардески "Ювентус"да беш мавсум давомида тўп тепган. Бунгача ярим ҳимоячи ўзи тарбияланувчиси бўлган "Фиорентина"да ўйнаганди.