Кириш Регистрация
26/04 00:00 Брайтон 0-4 Манчестер Сити
26/04 16:00 Таиланд 3-3 Тожикистон
26/04 19:00 Ўзбекистон 2-0 Саудия Арабистони
26/04 19:00 Ўзбекистон 3-3 Эрон
26/04 22:30 Ироқ 1-0 Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне 3-0 Салернитана
27/04 00:00 Монпелье 1-1 Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад 0-1 Реал Мадрид
27/04 16:30 Вест Хэм 2-2 Ливерпуль
27/04 17:00 Лас-Пальмас 0-2 Жирона
27/04 18:00 Лечче 1-1 Монца
27/04 19:00 Ман. Юнайтед 1-1 Бёрнли
27/04 19:00 Вулверхэмптон 2-1 Лутон
27/04 19:00 Фулхэм 1-1 Кристал Пэлас
27/04 19:00 Ньюкасл 5-1 Шеффилд Юнайтед
27/04 19:15 Альмерия 1-3 Хетафе
27/04 21:00 Ювентус 0-0 Милан
27/04 21:30 Эвертон - Брентфорд
27/04 21:30 Алавес - Сельта
27/04 23:45 Лацио - Верона
28/04 00:00 Астон Вилла - Челси
28/04 00:00 ПСЖ - Гавр
28/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао
28/04 13:00 Тожикистон - Ўзбекистон
28/04 15:30 Интер - Торино
28/04 16:00 Метц - Лилль
28/04 16:00 Таиланд - Эрон
28/04 17:00 Кадис - Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм - Арсенал
28/04 18:00 Борнмут - Брайтон
28/04 18:00 Лорьян - Тулуза
28/04 18:00 Клермон - Реймс
28/04 18:00 Страсбур - Ницца
28/04 18:00 Болонья - Удинезе
28/04 19:15 Гранада - Осасуна
28/04 20:05 Ренн - Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи - Рома
28/04 21:00 Аталанта - Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал - Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион - Монако
28/04 23:45 Фиорентина - Сассуоло
29/04 00:00 Марсель - Ланс
29/04 00:00 Бетис - Севилья

Гвардиоланинг янги "жангчиси". Филлипс "Манчестер Сити"нинг ЕЧЛни ютишига ёрдам бера оладими?

Баҳо:
+ | -

 Душанба куни Габриэль Жезус расман "Арсенал"га ўтди, "Манчестер Сити" эса Кэлвин Филлипс билан шартнома имзолаганини тасдиқлади. Икки келишув медиа маъносида боғланган: барча клубларнинг медиа хизматлари имкон қадар салбий хабарларни мутлақо ижобий хабарлар билан улаб юборишни исташади. Бундай ҳолда, “шаҳарликлар” аудиторияси Жезуснинг кетиши туфайли хафа бўлишга улгурмади, чунки улар дарҳол Филлипснинг жамоага келганини эълон қилишди.

Бундан ташқари, Жезуснинг сотилиши ва Филлипснинг сотиб олиниши ўртасидаги ҳолатни ҳам кўриш мумкин: биринчисида улар 45 миллион фунт стерлинг олишган, иккинчисида эса “Лидс”га худди шундай миқдорда пул тўлашган. Яна шуни қўшимча қилиш керакки, Кэлвин "Манчестер Сити" билан олти йиллик шартнома имзолади.

Филлипс "Cити"да Фернандиньо ўрнини эгаллади

Агар ОАВ ва тижорат нуқтаи назаридан Филлипснинг трансфери Габриэль Жезуснинг кетиши билан боғлиқ бўлса, футбол маъносида Кэлвин Англия чемпионида бошқа бразилиялик Фернандиньонинг ўрнига чақирилади. 9 йил давомида "Манчестер Сити"га содиқлик билан хизмат қилган 37 ёшли ярим ҳимоячи "Атлетико Паранаенсе"га эркин агент сифатида кетмоқда. "шаҳарликлар" ярим ҳимояда пайдо бўлган бўш жойни Англия термаси ярим ҳимоячиси билан тўлдиришга қарор қилишди.

Айтганча, Кэлвин “Уч шерлар” сафида 23 та ўйин ўтказган ва бу унинг бутун халқаро тажрибаси, чунки у “Лидс” билан еврокубокларда ўйнамаган. Бундан ташқари, Филипс саккиз мавсумнинг олтитасини ўз клубида чемпионшип мусобқасида ўтказган, у фақат сўнгги икки йил давомида Премьер-лигада ўйнаган эди. 2020/21 йилги мавсум яхши ўтди, Кэлвин сентябрь ойида Англия терма жамоаси сафида дебют қилган ва ёзда Гарет Саутгейт жамоаси финалга чиққан Евро-2020 мусобақасида иштирок этган.

Аммо сўнгги мавсумда Филлипс Премьер-лиганинг атиги 20 та ўйинида қатнашди, декабрь ойининг бошидан март ойининг ўрталарига қадар, тиззасидан олган жароҳати туфайли майдонга тушмади. У энг юқори даражадаги дебют мавсумида икки бор жароҳат олган эди, аммо чемпионатда бирорта ўйин вақтида лазаретда бўлмаган. Ёки у ёши ўтган сайин жароҳатларга мойил бўлиб қолди, ёки Премьер-лигага ўтгандан сўнг кучли рақиблар ва масъулият таъсир қилди, аммо ҳақиқат: "шаҳарликлар"га янги келган футболчи сўнгги икки йилдаги жароҳатлари туфайли жами олти ойни ўтказиб юборган.

Англияда узоқ вақтдан бери анъана бор: уялмасдан маҳаллий футболчиларни ҳаддан ташқари юлдуз даражасида қабул қилиш. Мисол учун ўтган ёзда "Манчестер Сити" Грилишни 100 миллион фунт стерлингга сотиб олди ва Жек "Этиҳад"даги дебют мавсумида Премьер-лигада 3 та гол ва 3 та голли узатмани амалга оширди, гарчи "Астон Вилла"даги сўнгги мавсумида статистикаси анча яхши бўлган эди(6+12).

Албатта, бу Жекнинг шахсий муваффақиятсизлиги эди. Жек шунингдек, “қора меҳнат” ва елкама-елка курашларни ҳушламайди. Филлипс бу борада анча барарор. Кэлвин машаққатли меҳнат ва жанговар футболчи.

Филлипс Родри билан рақобатлашишга тайёр бўлиши керак

Грилиш билан кўрганимиздек, ҳатто 100 миллион фунт стерлинглик ўйинчи ҳам "Манчестер Сити"да мунтазам ўйин ўтказиши кафолатланмаган. Жек мавсумни ротация ўйинчиси сифатида ўтказди: у 22 марта майдонга тушди, яна тўртта ўйинда Гвардиола уни захирага олган. Кэлвин Филлипснинг ҳам ҳеч қандай кафолатлари йўқлиги аниқ, бундан ташқари, у дастлаб Родрининг ўринбосари бўлиши деярли аниқ. Айтганча, испаниялик футболчи АПЛ ўйинларида Жоау Канселодан кейин ўйин дақиқалари сони бўйича иккинчи бўлди: 33 ўйин, 2887 дақиқа.

Тўғри, бу Гвардиоланинг ўзи ёқтирганидек, таянч ярим ҳимоячиси позициясига икки нафардан кўпроқ тенг кучли номзод йўқлигидан далолат беради, шунинг учун испаниялик кўп ўйин ўтказди. Пеп ротацияни яхши кўради, ўз ғояларини майдонда ажойиб тарзда амалга ошириш учун тазелик керак, шунинг учун Филлипс ўз ўйин вақтини албатта олади, аммо Родри муҳим учрашувларда ўйнайди. Агар Кэлвин ўзини зўр кўрсата олса ва жароҳатлардан қочишга муваффақ бўлса, у испаниялик ҳамкасбининг ўрнини эгаллаш имкониятини қўлга киритади.

Бироқ, бу икки ярим ҳимоячи бир-бирига ўхшаш футболчилар эмас: Родри тўп билан яхшироқ, Филлипс эса тўпсиз. Гвардиола таркиб танлашда асосан шунга эътибор берса керак. "Сантьяго Бернабеу"да бўлиб ўтган ўйинда "Реал" Чемпионлар Лигаси ярим финалида ажойиб камбэк қилганида, "Ман Сити" жарима майдони атрофида рақибини "тишлаб" оладиган “ёвуз” ва тўхтамйдиган ярим ҳимоячи етишмади. Филлипс айнан шундай ўйинчи вазифасини бажаради. Премьер-лигада "шаҳарликлар" камдан-кам ҳолларда бундай вазиятларга дуч келишади, шунинг учун биз Кэлвинни Чемпионлар лигасида орзу қилинган ғалабани яқинлаштириши керак бўлган жангчи деб атаймиз.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 23:52, 05.07.2022.
Ўқилди: 2023 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.