Италиянинг “Милан” клуби ҳужумчиси Златан Иброҳимович ўзи ҳақида авж олган барча миш-мишларни рад этиб чиқди.
Маълумот ўрнида шуни айтиш жоизки, шу кунларда швециялик ҳужумчининг Франциянинг “ПСЖ” клубига трансфер қилиниши ҳақидаги хабарлар ҳамма ёққа тарқалиб кетган эди”. Парижликлар Иброхимовичнинг трансфери учун 40 миллион евро беришга тайёр эканлиги ҳақидаги маълумотлар ўзини оқламади.
“Мен ҳеч қаерга кетаётганим йўқ.. “ПСЖ” га ўтаётганим ҳақидаги хабарлар миш-мишдан бошқа нарса эмас. “Милан” билан амалдаги шартномам мавжуд. Қолаверса, бу ерда ўзимни жуда баҳтиёр хис қилмоқдаман.
“Менинг бор эътиборим ҳозирда бошланажак ЕВРО мусобақасига қаратилган. Бундан маъсулиятли пайтда, мен ҳақимда турли миш-мишлар тарқатишмаса яхши бўлар эди”,- дейди Иброхимович La Gazzetta dello Sport.