Бир кун аввал зўрлашда гумонланиб ҳибсга олинган Премьер-лига клуби футболчиси гаров эвазига қўйиб юборилди, деб хабар бермоқда BBC.
Ҳуқуқ-тартибот идоралари уни яна иккита зўрлаш эпизоди - энди бошқа қиз бўйича айбловлар бўйича сўроқ қилишди. Бу ҳолатлар 2021 йил апрель ва июнь ойларига тўғри келади.
Шундан сўнг, гаров пули қўйилган 29 ёшли йигит августгача озодликка чиқди. Полиция иш юзасидан суриштирув ишларини давом эттирмоқда.
Футболчини қўлга олиш 4 июль куни Шимолий Лондонда бўлиб ўтди. ОАВ хабарига кўра, ҳозирча тергов манфаати учун футболчининг исми айтилмаган.