Кириш Регистрация
24/12 21:00 Ал-Муҳаррақ 0-3 Истиқлол
24/12 21:00 Ал-Васл 2-1 Ал-Виҳдат
24/12 21:00 Ал-Аҳли Доҳа 2-0 Андижон
24/12 21:00 Аркадағ 1-0 Холидия
24/12 21:00 Ан-Наср (СА) 5-1 Аз-Завра
24/12 21:00 Гоа 1-2 Истиқлол Душанбе

АПЛ клуби Европа лигаси финалида гол урган футболчи билан шартнома имзоламоқчи

Баҳо:
+ | -

Англиянинг "Саутгемптон" клуби Шотландиянинг "Рейнжерс" клуби ярим ҳимоячиси Жо Арибони сотиб олмоқчи, дея хабар берди The Athletic.

Глазго клуби футболчини 11,6 миллион евродан камига қўйиб юбормайди - бундай товон пули шартномада ёзилган. Нашрнинг ёзишича, “авлиёлар” уларга пул тўлашга тайёр. 25 ёшли Арибонинг ўзи Ральф Хайзенхюттл жамоасига қўшилишни истамоқда ва у аллақачон 4 йиллик шартномани келишиб олган.

2022 йил 18 май куни Жо Арибо 57 дақиқада “Айнтрахт” билан Европа Лигаси финал ўйинида “Рейнжерс”ни олдинга олиб чиқди, бироқ тез орада Рафаэл Борре ҳисобни тенглаштирди ва натижада немис клуби пенальтилар сериясида ғалаба қозонди. Умуман олганда, 2021/22 йилги мавсумда нигериялик футболчи “Рейнжерс” сафида барча мусобақаларда 57 та ўйин ўтказиб, 9 та гол урди ва 10 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 05:15, 06.07.2022.
Ўқилди: 1004 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.