Лондоннинг “Челси” клуби дарвозабони, айни дамда Мадриднинг “Атлетико”да ижарада ўйнаётган Тибо Куртуа ёзги трансфер бошланиши билан Лодонга қайтиб келиши мумкин.
Мадрид клуби раҳбарияти бельгиялик истеъдодли дарвозабоннинг ижара муддатини яна чўздириш учун ҳаракат қилмоқда. Куртуанинг ўзи ҳам фаолиятини айнан “Атлетико”да давом эттиришни хоҳлаяпти.
Шу кунларда иккала жамоа вакиллари дарвозабон борасида яна музокара олиб боришади. Агар “Атлетико” дарвозабоннинг ижара мудаттини чўздиришни истаса, “Челси”нинг шартларига кўнишига тўғри келади. Гап шундаки, Лондонликлар ушбу дарвозабоннинг Ервопа суперкубоги учун баҳсда майдонга тушишига руҳсат бермоқчи эмас. 31-август куни Европа суперкубоги учун баҳсда айнан “Челси” ва “Атлетико” жамоалари бир-бирларига қарши майдонга тушишидан хабарингиз бор.