Кириш Регистрация

Это'О жазавага тушди..

Баҳо:
+ | -

Камерун термаси яқинда ўртоқлик баҳсида Бурунди жамоасини 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Ягона гол Карл Токо-Экамби ҳисобига ёзилди.

Минимал кўринишдаги натижа терманинг собиқ ҳужумчиси, ҳозирда Камерун футбол ассоциацияси президенти сифатида фаолият юритаётган Самюэль Это‘Ога ёқмади. У ўйиндан кейин кийиниш хонасига кириб, қаҳрини сочди.

«Жуда норозиман, қайси жамоага қарши ўйнаётганингиз аҳамиятсиз, сизлар Камерун шарафини ҳимоя қиляпсиз! Хафаман. Бир вақтлари термамиздаги муаммолар сабаб жаҳон чемпионатини ўтказиб юборганман. Менинг президентлик давримда бундай муаммо қайтарилмайди. Бу жамоада фақат муносиблар тўп суради, таркибдан ҳеч кимга жой кафолатланмайди. Сиз ўз ишингизни қилишингиз керак, вазифасини бажара олмаганлар кетади. Мен ҳам бир неча йиллар аввал сизнинг ўрнингизда бўлганман. Кўпчилигингиз «У аҳмоқ» деб ўйлаётган бўлиши мумкин. Аммо мен энг зўри бўлганман дея оламан. Сизлар яхши ҳолатда бўлишингиз учун боримни, керак бўлса, ҳаётимни беришга ҳам тайёрман. Бу ерда ўтириб, сизлар учун астойдил курашаётганимдан бехабарсизлар. Жамоа ихтиёрига келишимиз Камерун учун, йигитлар. Мен учун Камерундан яхшироқ нарса йўқ. Ўз мамлакатим учун жонимни бераман».

Сўнгра Это`О футболчиларга жаҳон чемпионати пайти миллий жамоа таркибида жой кафолатланмаганини эслатиб ўтди: «Ушбу саёҳатда қатнашишни истасангиз, ишлашингиз керак. Бундан кўпроғини хоҳлайман, чунки жаҳон чемпионатида ғолиб чиқишни орзу қиламан. Футболчи сифатида мен йўлиққан муаммолар энди такрорланмайди. Мен омадсизликка учрадим, чунки кийиниш хонамиздаги муҳит яхши эмасди. Ваҳоланки, сафимизда ажойиб футболчилар бўлишган. Барчамиз бахтиёрлик ҳиссини сезсак, муваффақиятга эришамиз».

Эслатиб ўтамиз, ЖЧ-2022 «G» гуруҳида Камерунга Бразилия, Швейцария ва Сербия рақиб бўлади.

А.АБДУВАЛИХЎЖАЕВ тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 09:55, 06.07.2022.
Ўқилди: 2764 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [7197]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3506]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3303]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [3062]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [2253]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2198]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [2118]

"Реал" собиқ футболчиси Моуриньонинг кетишини истамоқда [2112]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [2031]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [2015]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик