Кириш Регистрация
16/05 00:00 Ман. Юнайтед 3-2 Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс 1-0 Марсель
16/05 00:00 Ницца 1-2 ПСЖ
16/05 01:00 Сельта 2-1 Атлетик Бильбао
16/05 01:00 Хетафе 0-3 Атлетико
16/05 22:30 Лас-Пальмас 2-2 Бетис
17/05 00:30 Альмерия 0-2 Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад 1-0 Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина - Наполи
18/05 21:00 Лечче - Аталанта
18/05 23:45 Торино - Милан
19/05 00:00 Алавес - Хетафе

ОФК Элдор Шомуродовни эътироф этди

Баҳо:
+ | -

ОФК расмий сайти Европанинг кучли клубларида ўйнайдиган осиёлик бир қатор футболчиларни эътироф этди. Қувонарлиси, уларнинг орасида ҳамюртимиз Элдор Шомуродов ҳам бор.

“Элдор Шомуродов Европанинг энг кучли лигаларида ўзбекистонлик ва марказий осиёлик футболчилар нималарга қодир эканлигини исботлаб берди.

2020 йилда Шомуродов Илёс Зейтуллаевдан кейин А Серияда ўйнаган иккинчи ўзбекистонлик бўлиш учун “Женоа”га кўчиб ўтди. Унинг кўк-қизил либосдаги ўйини Жозе Моуриньо эътиборига тушди ва у Италия пойтахтига кўчиб ўтди.

27 ёшли футболчи “Рома” сафидаги дебютини “Фиорентина”га қарши ўйинда (3:1) голли узатма билан нишонлади ва мавсумни 39 ўйинда 5 гол ва 6 голли узатма билан якунлади. Май ойида Шомуродов УЕФА турнирида ғалаба қозонган биринчи ўзбекистонлик футболчи бўлди. Унинг финалдаги иштироки ва иккита голли узатмаси римликларга УЕФА Конференсия Лигасининг биринчи чемпионлигини қўлга киритишига ёрдам берди”, дейилган ташкилотнинг расмий сайтида.

Манба: Telegram.me/FAUzbekistan
Киритилди: 13:57, 06.07.2022.
Ўқилди: 8367 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.