Кириш Регистрация
04/04 00:00 Челси 1-0 Тоттенхэм
04/04 18:00 Бухоро 0-2 Бунёдкор
04/04 20:00 Австралия 1-1 Вьетнам
04/04 20:00 Жанубий Корея 0-1 Индонезия
04/04 20:15 Сурхон 3-1 Қўқон-1912
04/04 22:15 Япония 4-1 БАА
04/04 22:15 Яман 2-0 Афғонистон
04/04 23:45 Женоа 1-0 Удинезе
05/04 00:00 Райо Вальекано 0-4 Эспаньол
05/04 16:30 Эвертон 1-1 Арсенал
05/04 17:00 Олимпик MobiUz - ФарДУ
05/04 17:00 Жирона 0-1 Алавес
05/04 18:00 Қизилқум - Хоразм
05/04 18:00 Монца 1-3 Комо
05/04 19:00 Ипсвич 1-2 Вулверхэмптон
05/04 19:00 Вест Хэм 2-2 Борнмут
05/04 19:00 Кристал Пэлас 2-1 Брайтон
05/04 19:15 Реал Мадрид 1-2 Валенсия
05/04 19:30 Нефтчи - Навбаҳор
05/04 20:00 Тожикистон 2-1 Уммон
05/04 20:15 Шўртан - Насаф
05/04 21:00 Парма - Интер
05/04 21:30 Астон Вилла - Ноттингем Форест
05/04 21:30 Мальорка - Сельта
05/04 22:15 Эрон - КХДР
05/04 23:45 Милан - Фиорентина
06/04 00:00 Барселона - Бетис
06/04 15:30 Лечче - Венеция
06/04 17:00 Лас-Пальмас - Реал Сосьедад
06/04 17:45 Андижон - Машъал
06/04 18:00 Эмполи - Кальяри
06/04 18:00 Торино - Верона
06/04 18:00 Сўғдиёна - Пахтакор
06/04 18:00 Тоттенхэм - Саутгемптон
06/04 18:00 Брентфорд - Челси
06/04 18:00 Фулхэм - Ливерпуль
06/04 19:15 Севилья - Атлетико
06/04 20:00 Хитой - Ўзбекистон
06/04 20:15 ОКМК - Динамо
06/04 20:30 Ман. Юнайтед - Манчестер Сити
06/04 21:00 Аталанта - Лацио
06/04 21:30 Вальядолид - Хетафе
06/04 22:15 Саудия Арабистони - Таиланд
06/04 23:45 Рома - Ювентус
07/04 00:00 Вильярреал - Атлетик Бильбао

Афсонавий Тедди Ринер, бутун бошли Хитой жамоаси ва Токио-2020 қаҳрамонларини қайтараётган Будапешт «катта дубулға»си ҳақида

Баҳо:
+ | -

Будапешт шаҳри яна эътиборимиз марказида. Дунай қирғоқларида қад ростлаган ажойиб шаҳар сув спорти турлари бўйича жаҳон чемпионатидан кейин дзюдо бўйича “Катта дубулға” турнирига мезбонлик қилади. 8-10 июль кунлари ўтадиган ушбу мусобақанинг бир қатор эътиборли жиҳатлари ҳақида тўхталиб ўтсак.

Маълум қилганимиздек, унда терма жамоамиз вакиллари ҳам иштирок этишади. Мураббийлар штабининг режаси бўйича, Будапешт турнирига айни пайтдаги иккинчи таркиб вакиллари жалб этилган. Асосий таркиб эса ҳозирда Грузияда ўқув-машғулот йиғинини олиб бормоқда. Бугун Венгрияга йўл олган таркибимизни яна бир бор эслатиб ўтсак:

-60 кг: Мирзоҳид Маҳамаджонов
-66 кг: Раҳимжон Субхонов
-73 кг: Шаҳрам Аҳадов
-73 кг: Ҳикматиллоҳ Тўраев
-81 кг: Мусо Собиров
+100 кг: Шоҳруҳ Бахтиёров
-70 кг: Нодира Йўлдошева

Демак, бу мусобақа спортчиларга жорий йил пойтахтимизда ўтадиган катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этувчи таркибга кириш йўлида ўзларини кўрсатиш учун қулай фурсат. Жамоага Бекзод Тўрабоев ҳамда Улуғбек Азизов мураббийлик қилади.

Шу ўринда мусобақада қатнашадиган бошқа жамоалар таркибига ҳам тўхталиб ўтсак. Улар орасида энг эътиборлиси афсонавий Тедди Ринернинг қайтаётгани. Кўпчилик Токио-2020 Олимпиадасидан сўнг уни катта эҳтимол спортчилик фаолияти билан хайрлашса керак, деб тахмин қилди. Шу пайтгача мусобақаларда кўриниш бермагани ҳам бу миш-мишларни тасдиқлаётгандек эди гўё. Бироқ у Будапештда ўзини яна бир бор эслатиб қўймоқчи.

Ўз мамлакатидаги карантин сабаб 1 йил ҳеч қайси мусобақаларда иштирок этмаган Хитой жамоаси Токио-2020 Олимпиадасидан сўнг яна катта майдонга қайтмоқда. Табиийки, улар Париж-2024 литсензион даври бошланган пайтда қимматли рейтинг очколарини жамғариш, цикл учун янги авлод вакилларини мусобақаларда тоблаш имкониятидан максимал даражада фойдаланишмоқчи. Шу боис Хитой жамоаси ҳам Будапешт “Катта дубулға”, ҳам ундан кейин ўтувчи Загреб Гран-при турнирларида максимал 24 нафар спортчини рўйхатдан ўтказган.

Яна бир аҳамиятли таркиб, шубҳасиз японларда. Мусобақаларга таркиб танлашда уларнинг ажойиб тактикаси бор. Бутун бошли миллий терма жамоа бир нечта гуруҳга бўлинган ҳолда йиллик тақвимдан ўрин олган мусобақаларга белгилаб қўйилади. Будапешт учун танланган таркибнинг 7 нафар вакили сўнгги бор февралдаги Париж “Катта дубулға” турнирида курашган. Қолаверса, улар сафига Токио-2020 даги муваффақиятли иштирокдан сўнг Хифуми Абе (-66 кг), Фуна Тонаки (-48 кг), Шори Хамада (-78 кг) каби номлар ҳам қўшилган.

Манба: olympic.uz
Киритилди: 17:18, 06.07.2022.
Ўқилди: 1230 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.
MyCounter - счётчик и статистика

Топ рейтинг www.uz