Мадриднинг “Атлетико” клуби ҳужумчиси Альваро Мората “Ювентус”га қайтишга умид қилмоқда.
Испаниялик футболчи аввалги икки мавсумни Турин клубида ижара асосида ўтказган. "Ювентус" ҳужумчини сотиб олиш борасида "Атлетико" билан келиша олмади, аммо футболчи ҳали ҳам Италияга қайтиши мумкин.
Инсайдер Николо Скиранинг сўзларига кўра, Моратанинг ўзи бу ёзда доимий равишда бьянконерилар лагерига кўчиб ўтмоқчи. Футболчининг агенти клуб раҳбарияти билан эҳтимолий келишувни муҳокама қилишда давом этмоқда.
Альваро Мората ўтган мавсумда “Ювентус” сафида 48 та ўйинда майдонга тушиб, 12 та гол урди ва 9 бор жамоадошларига ассистентлик қилди.