"Галатасарой" "Порту" билан ҳужумчи Серхио Оливейра трансфери борасида музокаралар олиб бормоқда.
Журналист Фабрицио Романонинг айтишича, музокаралар якуний босқичда. 30 ёшли португалияликнинг Туркиядаги маоши 3 миллион евро бўлиб, келишув 4 йилга мўлжалланган.
Ўтган мавсумда Оливейра “Рома” сафида ижара асосида ўйнади. У А Сериянинг 14 та учрашувида майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.