Кириш Регистрация

"Ювентус" "Бавария"нинг Маттейс де Лигт бўйича биринчи таклифидан норози

Баҳо:
+ | -

Туриннинг “Ювентус” клуби “Бавария”нинг нидерландиялик ҳимоячи Маттейс де Лигт борасидаги биринчи таклифидан норози, дея хабар бермоқда журналист Альфредо Педулла.

Педулланинг сўзларига кўра, клублар ўзаро музокараларни давом эттирмоқда. Ҳозирча ҳеч қандай муросага эришилмаган.

Хабар қилинишича, Мюнхен клуби 75 миллион евро ва бонуслар таклиф қилган, бироқ “Ювентус” бундан мамнун эмас, улар Де Лигт учун 80 миллион евро талаб қилмоқда.

Аввалроқ Маттейс немис клубини болалигидан қўллаб-қувватлаб келгани ва 2019 йилда Мюнхен жамоаси лагерига ўтишни хоҳлагани, кейин эса трансфер суммаси жуда катта бўлгани учун “Бавария” музокаралардан воз кечгани хабар қилинганди.

Киритилди: 09:26, 07.07.2022.
Ўқилди: 1484 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.