Кириш Регистрация
10/05 23:45 Фрозиноне 0-5 Интер
11/05 00:00 Ницца 1-0 Гавр
11/05 00:00 Брест 1-1 Реймс
11/05 00:00 Алавес 2-2 Жирона
11/05 16:30 Фулхэм 0-4 Манчестер Сити
11/05 17:00 Мальорка 1-0 Лас-Пальмас
11/05 19:00 Олимпик 1-2 Пахтакор
11/05 19:00 Металлург 0-0 Қизилқум
11/05 19:00 Вулверхэмптон 1-3 Кристал Пэлас
11/05 19:00 Борнмут 1-2 Брентфорд
11/05 19:00 Эвертон 1-0 Шеффилд Юнайтед
11/05 19:00 Ньюкасл 1-1 Брайтон
11/05 19:00 Тоттенхэм 2-1 Бёрнли
11/05 19:00 Вест Хэм 3-1 Лутон
11/05 19:15 Вильярреал 3-2 Севилья
11/05 21:00 Наполи 0-2 Болонья
11/05 21:30 Ноттингем Форест - Челси
11/05 21:30 Гранада - Реал Мадрид
11/05 23:45 Милан - Кальяри
12/05 00:00 Атлетик Бильбао - Осасуна
12/05 15:30 Лацио - Эмполи
12/05 17:00 Кадис - Хетафе
12/05 18:00 Женоа - Сассуоло
12/05 18:00 Верона - Торино
12/05 19:15 Атлетико - Сельта
12/05 20:30 Ман. Юнайтед - Арсенал
12/05 21:00 Ювентус - Салернитана
12/05 21:30 Валенсия - Райо Вальекано
12/05 23:45 Аталанта - Рома
13/05 00:00 Страсбур - Метц
13/05 00:00 Клермон - Лион
13/05 00:00 Нант - Лилль
13/05 00:00 Монпелье - Монако
13/05 00:00 ПСЖ - Тулуза
13/05 00:00 Ренн - Ланс
13/05 00:00 Бетис - Альмерия

“Сити” эгалари 12-клубни сотиб олишди! City Football Group қандай қилиб футбол империясига айланди?

Баҳо:
+ | -

City Football Group таркибига қайси клублар киради?

Шайх Мансурнинг футбол империясида аллақачон турли мамлакатлардан 12 та клуб бор. Келинг уларни бирма-бир кўриб чиқамиз.

“Манчестер Сити” (Англия)

Клубни сотиб олиш 2008 йилда, ҳатто холдингдан ташкил этилишидан олдин содир бўлган. Ҳозирда City Football Group жамоанинг 100% акцияларга эгалик қилади.

“Ню-Йорк Сити” (АҚШ)

Клуб 2013 йилда ташкил этилган, City Football Group 80 фоиз акцияларга эгалик қилса қолган, яна 20 фоиз акциялр “Ню-Йорк Янкис” бейсбол клубига тегишли.

“Мелбурн Сити” (Австралия)

“Мелбурн Сити” акцияларининг 80 фоизи холдинг томонидан 2014 йилнинг январида 12 миллион долларга сотиб олинган. Бунгача клуб “Мелбурн Ҳеарт” деб аталарди.

"Йокоҳама Ф. Маринос" (Япония)

Япония клуби билан вазият бироз бошқача. Ниссан акцияларнинг назорат пакетининг 80 фоизига эгалик қилади, қолган 20 фоизи эса City Football Group'га тегишли. Ҳамкорлик 2014 йил май ойида бошланган.

“Монтевидео Сити Торке” (Уругвай)

2017 йилнинг апрель ойида холдинг Монтевидео клубини сотиб олиб, Уругвай футболига сармоя киритди. Йил якунига кўра клуб илк бор юқори лигага йўлланмани қўлга киритди.

“Жирона” (Испания)

2017 йилда “Сити” Испания футболига ҳам кириб келди. Ҳолдинг “Жирона”нинг 44,3 фоиз акцияларига эгалик қилади. Қолган улуш эса Girona Football Groupга тегишли.

"Сычуань Цзюню" (Хитой)

2019 йил февраль ойида  City Football Group Хитой бозорига кирди ва ҳозирда "Сычуань Цзюню" клубининг 100 фоиз акцияларига эгалик қилади.

“Мумбай Сити” (Ҳиндистон)

Ҳиндистон клуби 2020 йилда “Сити”лар оиласига қўшилди ва бу борада 10-жамоага айланди.

“Ломмел” (Бельгия)

2020 йилда инвесторлар Бельгия чемпионатининг иккинчи дивизионидан “Ломмель” акцияларининг назорат пакетини ҳам сотиб олишди.

“Труа” (Франция)

2020 йил сентябрь ойида холдинг Франциянинг “Труа” футбол клубига сармоя киритди, компания клубнинг 100 фоиз акцияларига эгалик қилади.

“Боливар” (Боливия)

Боливиянинг энг номдор клуби 2021 йилда "Сити" оиласига қўшилди ва холдингнинг биринчи ҳамкор клубига айланди.

"Палермо" (Италия)

 City Football Group холдинги яқинда Италиянинг "Палермо" клубининг назорат пакетини (80%) сотиб олганини эълон қилди. Шартнома тахминан 12-13 миллион еврога баҳоланган.

Киритилди: 10:42, 07.07.2022.
Ўқилди: 6211 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.