Кириш Регистрация
16/06 18:00 Польша - Нидерландия
16/06 20:00 Сўғдиёна 1-0 Насаф
16/06 20:00 Пахтакор 0-0 Навбаҳор
16/06 21:00 Словения 1-1 Дания
16/06 23:59 Сербия 0-1 Англия
17/06 18:00 Руминия - Украина
17/06 20:00 Локомотив - Динамо
17/06 20:00 Олимпик - ОКМК
17/06 21:00 Бельгия - Словакия
17/06 23:59 Австрия - Франция
18/06 21:00 Туркия - Грузия
18/06 23:59 Португалия - Чехия

Де Йонгнинг "МЮ"га трансфери "Барселона" сабаб кечиктирилмоқда

Баҳо:
+ | -

"Манчестер Юнайтед" "Барселона" ярим ҳимоячиси Френки де Йонгнинг трансферини 65 миллион евро ва бонуслар сифатида 25 миллион евро эвазига келишиб олди, деб хабар беради The Telegraph.

Манбага кўра, 25 ёшли нидерландиялик футболчининг инглиз клубига ўтиши 2020/21 йилги мавсумдан бери “Барселона” ярим ҳимоячи олдидаги маош ва бонуслар бўйича қарзи туфайли кечиктирилган, ўшанда Де Йонг пандемия сабаб тўловларини кечиктиришга рози бўлган.

Қайд этилишича, Френкининг асосий маоши йилига 14 миллион еврони ташкил қилади.

Шу билан бирга, ярим ҳимоячи ўтган мавсумда вақтинчалик маошини 11 миллионга, ўтган мавсумда эса беш миллионга камайтиришга рози бўлган. Шундай қилиб, иш ҳақи бўйича қарзлар 16 миллион евро.

Шунингдек, Каталония клуби де Йонгдан тўрт миллион евро миқдоридаги бонуслардан қарзи бор. Ушбу тўлов футболчи икки мавсумда камида 60 фоиз ўйин ўтказгани учун берилади.

Френки ўтган мавсумда каталонияликлар сафида барча турнирларда 45 ўйинда 4 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди. Ярим ҳимоячининг клуб билан шартномаси 2026 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган.

Киритилди: 12:32, 07.07.2022.
Ўқилди: 4773 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.