Кириш Регистрация
10/10 14:10 Австралия 3-1 Хитой
10/10 19:00 Ўзбекистон 0-0 Эрон
10/10 19:00 Иордания 0-2 Жанубий Корея
10/10 21:00 Баҳрайн 2-2 Индонезия
10/10 21:00 Қатар 3-1 Қирғизистон
10/10 21:00 Уммон 4-0 Кувайт
10/10 21:00 БАА 1-1 КХДР
10/10 23:00 Ироқ 1-0 Фаластин
10/10 23:00 Саудия Арабистони 0-2 Япония
11/10 01:00 Боливия 1-0 Колумбия
11/10 02:00 Эквадор 0-0 Парагвай
11/10 02:00 Венесуэла 1-1 Аргентина
11/10 05:00 Чили 1-2 Бразилия
12/10 05:00 Перу - Уругвай

Дуэль. Кессиэ Тчуаменига қарши

Баҳо:
+ | -

 Давом этаётган трансфер ойнасида Испаниянинг икки гранд клуби биринчилардан бўлиб марказий ярим ҳимояга эътибор қаратди. “Галактикос” Орельен Тчуаменини катта суммага харид қилган бўлса, “блаугранас” эса Франк Кессиэ билан шартнома имзолади. Шу сабабли, янги “дуэль” лойихамизда Ла Лигага янги келган 2 футболчини солиштириб кўрамиз.

 Клубдаги ўйин

Франциялик вундеркинд Тчуамени клубларда умумий 132 ўйинда майдонга тушиб 10332 дақиқа вақт ўйнаган. Шу дақиқа ичида Орельен 9 гол ва 8 ассист амалга ошириб улгурган. Шунингдек, унинг ҳисобида 30 сариқ ва 2 қизил карточка ҳам бор.

 “Барселона”нинг янги аъзоси эса 297 ўйинда майдонга тушиб, 48 гол ҳамда 22 голли узатма амалга оширган. Шунингдек, 46та сариқ ҳамда 4та қизил карточкага лойиқ кўрилган. Бундай кўрсаткич учун футболчи 23977 дақиқа сарфлаган.

Табиийки Кессиэ рақибига нисбатан олдинроқда ҳаракат қилганлиги учун унда гол ва пас тизимидаги очкоси ўртача вақтда ҳам яхшироқ. Шу сабаб гол+пас тизимига қарамаймиз. Аммо Франк интизом борасида ҳам рақибидан устунлиги туфайли унга 5 очко Орельенга эса 3.

Эришилган ютуқлар

Тчуамени клубларда бир марта “Монако” билан  биргаликда Франция кубоги финалида иштирок этган. Унинг ягона жамоавий соврини Франция билан 2020-2021 йилги мавсумдаги миллатлар лигасидаги ғалабаси ҳисобланади. Шунингдек футболчи 2021 йилда Лига 1нинг энг яхши ёш футболчиси деб топилган. Яна унда 2 та шахсий соврин мавжуд. “Реал”да унинг бу кўрсаткичи анча яхшиланса керак.

 Кессиэнинг совринлар музейи эса, рақибиникидан ҳам ёмонроқ. У якунланган мавсумда А Серияда чемпион бўлган ва ўша йиллар А Серия йил жамоасига киритилган.

Бу жабҳада Тчуамени рақибини яққол доғда қолдириб, ўз ҳисобига 5 очко ёздириб қўйди. Кессиэ эса мағлубият учун 3 очко билан сийланади.

Термадаги ўйини

Орельен термадаги дебютини 21 ёш 7 ой 5 кунлигида нишонлаган. Асосий терма жамоада Тчуамени 12 ўйин ўтказиб битта гол киритган. Франциялик термада умумн карточка ишлаб олмаган. Шунингдек, вундеркинд барча ёшдаги термалардан чақирув олган.

Кессиэ эса, терма жамоада дебют ўйинини ўтказган пайти 17 ёш 8 ой 18 кунлик эди. Шундан бери Франк 54 ўйинда иштирок этиб, 6 гол ва 5 голли узатмага муаллифлик қилган. У бир марта қизил ва 8 марта сариқ карточка ишлаб олишга улгурган.

Бу сафар икки футболчига ҳам 4 очкодан беришга қарор қилдик. Чунки ярим ҳимоячилардан бири термада кўп ўйин ўтказган, аммо соврин ютмаган. Иккинчисида эса кам ўйин, аммо битта кубок бор.

Трансфер нархи

“Реал” ярим ҳимоячиси Transfermarkt порталида 60 миллион еврога баҳоланмоқда. Бундай ҳолатларда футболчининг ёши албатта ҳисобга олинади.

“Барселона” шартнома имзолаган Кессиэ ўша порталда 45 миллион еврога лойиқ кўрилган. Тчуаменидан  3 ёш каттароқ эканлиги мана шу жойда унинг устунлигига ишламади.

Орельен бу сафар ўз ҳисобига 5 очко ёздириб қўйди. Франк эса 3 очкога эга чиқмоқда.

Сўнгги мавсумдаги ўйин

Француз ўзининг сўнгги мавсумида “Монако” сафида 50та ўйин ўтказиб, 5 гол ҳамда 3та голли узатмага муаллифлик қилди. Шунингдек, унинг 12 сариқ ва 1 та қизил карточкаси ҳам бор. Тчуамени бундай кўрсаткич учун 4230 дақиқа вақт сарфлаган. Якунланган мавсумда вундеркинд Лига 1нинг йил рамзий жамоасидан ўрин олган.

Франк Кессиэ эса “Милан” сафида 39 ўйинда иштирок этиб, 7 гол ва 1 та голли узатмани амалга оширган. Шунингдек, у 2 сариқ ва 1 қизил карточка билан ҳам жазоланган. Кессиэнинг А Серияда чемпион бўлгани ва Италия чемпионати йил жамоасидан ўрин олганлиги ҳақида бқорида айтиб ўтган эдик.

Бу босқичда Кессиэ чемпионлик эвазига 5 очкони илиб кетди. Нисбатан кўпроқ ўйин ўтказган Тчуамени эса 3 очкога рози бўлишга мажбур.

Умумий натижа   

Франциялик футболчи 20 очко жамғарган бўлса, “Барселона”нинг янги аъзоси ҳам ҳудди шунча очко жамғаришга эришди.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 18:46, 09.07.2022.
Ўқилди: 6834 марта.
Фикрлар: 27 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.