Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал 2-1 Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд 4-1 Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли 0-0 Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм 0-1 Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе 1-1 Лацио
27/12 22:30 Челси 1-2 Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза 0-2 Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта - Интер

Омад келса, ОЧЛ финали Тошкентда ўтиши мумкин

Баҳо:
+1 | -

Хабарингиз бор, 14 июнь куни ОЧЛ ва ОФК кубогининг чорак финал, ярим финал ва финал босқичи учун қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади. ОФК мазкур қуръа жараёни механизмини тасдиқлади.

Куала Лумпурда бўлиб ўтадиган мазкур қуръа пайтида ОЧЛнинг 8 жамоаси — "Ал-Аҳли", "Ал-Иттиҳод", "Ал-Ҳилол" (барчаси — Саудия Арабистони), "Сепоҳон" (Эрон), "Бунёдкор" (Ўзбекистон), "Адеалаида Юнайтед" (Австралия), Гуанжоу Эвергранд" (Хитой) ва "Ульсан Хундай" (Ж.Корея) ўз рақибларини билиб олишади. Шунингдек, қуръа натижасига кўра, битта ўйиндан иборат финал баҳси қайси мамлакатда ўтишига ҳам аниқлик киритилади.

Демак, чорак финалда жамоалар "кўр-кўрона" тарзда қуръага тортилишади. Бунда бир мамлакат вакиллари, гуруҳ босқичида бирга ўйнаган жамоалар ҳам бирга тушиб қолишлари мумкин. Кетма-кет тортилган қуръа натижасида 4та чорак финал — ЧФ-1, ЧФ-2, ЧФ-3, ЧФ-4 жуфтликлари аниқланади.

Кейин эса ярим финал жуфтликлари учун қуръа ташланади. Улар шартли равишда ЯФ-1 ва ЯФ-2 шаклида белгилаб олинади. Энг сўнгида финал қайси ярим финал ғолибининг уйида ўтказилишига аниқлик киритилади.

ОЧЛ чорак финал ўйинлари 19 сентябрь (дастлабки ўйин) ва 2 ё 3 октябрь (жавоб ўйини) кунлари бўлиб ўтади. Ярим финал 24 ва 31 октябрь кунларига белгиланган. Финал ўйини эса 9 ёки 10 ноябрь куни бўлиб ўтади (спорт, маркетинг ва трансляция манфаатларидан келиб чиқиб белгиланади).

Демак, қуръада омад келса ва "Бунёдкор" финалгача етиб борса, финал ўйини Тошкентда (янги стадионда!) бўлиб ўтиши ҳам мумкин.

Худди шундай қуръа механизми ОФК кубоги қуръаси пайтида ҳам амалда бўлади. ОФК кубоги финал баҳси 3 ноябрга белгиланган.

Қуръа ташлаш маросими Тошкент вақти билан ОФК кубоги учун 12:00, ОЧЛ учун 13:00да бошланади.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 10:21, 07.06.2012.
Ўқилди: 8340 марта.
Фикрлар: 14 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.