Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина 1-2 Удинезе
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо

Бахтиёр Ашурматов: “Жамоани юқорирок даражага олиб чиқа олмаганлигим учун айбдорлик ҳисси ила жамоа билан хайрлашмокдаман”

Баҳо:
+ | -

Аввал хабар берганимиздек "Қўқон-1912" жамоасида бош мураббий ўзгарди. Бахтиёр Ашурматов жамоадан кетар экан клуб матбуот хизматига ўзининг сўнгги фикрларини баён қилди ҳамда барча жамоа аъзолари ҳамда мухлисларга ўзининг миннатдорлигини билдирди.

- Ассалому алайкум ҳурматли “Қўқон-1912” жамоасининг фидойи мухлислари. Мана жамоада 2,5 йил ишлаганимдан кейин сизлар билан хайрлашадиган пайт келди. Менинг “Қўқон-1912” жамоасида ишлашим учун менга ишонч билдирган,мени қўллаб қувватлаган жамоа раҳбари, Қўқон футболининг жонкуяри, ”Қўқон-1912” жамоасининг шунча йил давомида суперлигада ўйнашига ўз ҳиссасини қўшган олийжаноб инсон, Бахтиёрака Толиповга, жамоани ҳар томонлама қўллаб қувватлаган жамоамизнинг жонкуяр раҳбарларига, жамоани яхши кунида хам, оғир кунида хам қўллаб қувватлаб турган “Қўқон-1912” жамоасининг бетакрор, фидойи, жамоа учун жонини фидо киладиган ажойиб мухлисларига, жамоада мен билан ака укадек бўлиб кетган футболчиларга, жамоада ишлаган хар бир ходимга ўз миннатдорчилигимни билдираман ва чин юракдан раҳмат деб қоламан.

Жамоани қабул қилиб олганимда босқичма босқич жамоани юкори даражага олиб чиқишни ва Осиё чемпионлар лигасига чиқишни мақсад қилиб қўйгандик. Худога шукр мухлисларимизнинг қўллаб қувватлашлари билан биринчи босқичдан ёруғ юз билан ўтдик. Жамоа икки йил давомида аутсайдерлар каторидан жанговар, ўз олдига юқори мақсадларни қўя оладиган жамоага айланди. Янада кучайиш ва медаллар учун курашадиган жамоалар қаторига қўшилишимиз учун 2021-йилдаги таркибни сақлаб қолиш ва бу жамоа қаторига 4-5 та кучли футболчиларни қўшиш талаб этиларди. Шунда жамоа бемалол юқори ўринлар учун кураша оларди. Лекин афсуски 2021-йилги таркибни айрим сабабларга кўра сақлаб қола олмадик ва жамоани кучайтира олмадик. Бу холат натижага барибир ўз таъсирини ўтказди.

Жамоани юқорирок даражага олиб чиқа олмаганлигим учун айбдорлик ҳисси ила жамоа билан хайрлашмокдаман. Лекин ишлаган пайтимда футболчиларни фақат тўғри йулдан боришга ундадим. Ютсак ҳалол ютдик, ютқазсак ҳалол ютказдик. Шу сабабли яратганнинг олдида ҳам, мухлисларимиз, раҳбарларимиз олдида ҳам виждонимиз тоза, ёруғ юз билан хайрлашмоқдаман.

Мухлисларимиз ҳоҳлаган Осиё чемпионлар лигасига чиқолмаганимиз учун қўқонлик мухлислар олдида қарздорман ва Худо хоҳласа вақти соати келиб, яна Қўқонда ишлайман деб умид килиб қоламан. Мухлисларимиз доимо соғ саломат бўлишларини, хонадонларида факат хурсандчилик кунлар бўлишини тилаб қоламан. “Қўқон-1912” жамоаси ва Қўқонлик мухлислар доимо қалбимда бўлишади. Жамоа раҳбариятига ва барча жамоа аъзоларига омад тилайман! Мухлисларимизни доимо ҳурмат қилганман, қадрлаганман. Яхши кунларда яна кўришгунча деб қоламан. Мухлисларимизга, “Қўқон-1912” жамоасига меҳр билан Бахтиёр Ашурматов".

Манба: "Қўқон-1912" клуби матбуот хизмати
Киритилди: 15:52, 10.07.2022.
Ўқилди: 1534 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.