Кириш Регистрация

"Барселона" Рафинья учун "Лидс"га бонуслар билан бирга 72 миллион евро тўлайди

Баҳо:
+ | -

“Барселона” “Лидс” ярим ҳимоячиси Рафинья Диас учун бонуслар билан бирга 72 миллион евро тўлашга тайёр, дея хабар бермоқда журналист Фабрицио Романо.

Манбага кўра, "Лидс" Каталония клубининг таклифини расмий бўлиши биланоқ қабул қилади.

Қайд этилишича, 25 ёшли бразилиялик учун "Барселона" унинг фаолиятидаги энг катта орзусидир.

Рафинья ўтган мавсумда "Лидс" сафида барча мусобақаларда 35 ўйинда 11 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди. Ярим ҳимоячининг инглиз клуби билан шартномаси 2024 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган.

Киритилди: 12:51, 11.07.2022.
Ўқилди: 4161 марта.
Фикрлар: 19 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.